UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

Камолиддин Мурзоев: "Андижон"да тарих ёзишга имкон бор. "Насаф"га қарши беллашув очиқ ва голларга бой бўлади" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "Андижон"да тарих ёзишга имкон бор. "Насаф"га қарши беллашув очиқ ва голларга бой бўлади"

Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви олдидан мутахассислар фикри давом этади.

Ўтмишда бир неча етакчи жамоалар сафида тўп тепган, ҳозирда Футболчилар уюшмасини бошқараётган Камолиддин Мурзоев эртанги "Насаф" – "Андижон" учрашувга муносабатини билдирди.

"Ўйлайманки, “Андижон”да тарих ёзиш имконияти бор. Эртага очиқ ва муросасиз беллашув бўлади. Мухлисларга манзур тушадиган ўйин кутмоқдаман. Мағлубиятлар сериясига тушиб қолган бўлса-да, "Андижон" сўнгги турда муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу жамоага руҳий мадад бўлиб хизмат қилади.

"Насаф" эса амалдаги чемпион сифатида ўз салоҳиятини яна бир бор исботлаш учун майдонга чиқади. Аммо айни пайтда жамоаларнинг чемпионатдаги ҳолати ёки жадвалдаги ўрни бу учрашувда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайди. Футбол – бу бир ўйинлик кураш, унда ҳар қандай имконият юзага чиқиши мумкин.

Шу сабабли голларга бой, шиддатли ва драматик қарама-қаршилик гувоҳи бўлишимиз эҳтимоли катта", – деди Камолиддин Мурзоев.

Эслатиб ўтамиз, Суперкубок беллашуви эртага "Бунёдкор" стадионида 19:30 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика