Кафу: "Бразилияда 220 млн мураббий бор"
05 июн 2018 10:30
Янгиликлар
Кафу: "Бразилияда 220 млн мураббий бор"
"Бразилия терма жамоасидан кўпроғини кутяпман. Бизнинг терма жамоамиз ижобий натижалар қайд эта олишади, чунки улар сўнгги учрашувларда ўзларини кўрсата олишди. Бу эса Россиядаги мундиалда чемпионликдан умид бермоқда.
Бразилия - фаворит, аммо бу жаҳон чемпионлиги дегани эмас. Ғолиблик учун Германия, Испания, Франция, Аргентина каби термалар ҳам асосий даъвогар жамоалардир. Бироқ бразилияликларнинг ўз суюклиларидан умиди катта. Тушуняпсизми, Бразилияда 220 млн аҳоли бор, уларнинг барчаси - 220 млн нафари мураббийлардир (кулади). Қачонки биз мана шундай йирик турнирларда қатнашсак, улар фақатгина ғолибликни исташади. Насиб қилса, Бразилия турнирда ажойиб қатнашади", - деди Кафу.
Бразилия термаси мундиалда Швейцария, Коста-Рика ва Сербия каби рақиблари билан баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар