UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

К-лига стартига 1 кун қолди. Бу йилги мусобақада кимлар қатнашади? Янгиликлар

К-лига стартига 1 кун қолди. Бу йилги мусобақада кимлар қатнашади?

Эртага, 8 май куни Жанубий Корея чемпионатининг навбатдаги мавсумига старт берилади.

Бу йилги К-лига баҳсларида ҳам 12та жамоа иштирок этади. Коронавирус туфайли ўйинлар мухлисларсиз ўтказилади. Мусобақа кечикиб бошланаётгани сабаб форматга ўзгартириш киритилди. 

Жамоалар олдинги йилдаги каби 38та эмас, балки 27тадан ўйин ўтказишади. Дастлаб 11 турдан иборат иккита давра бўлиб ўтади, шундан сўнг плей-офф учрашувлари учун қўшимча яна бешта тур ўтказилади. 

К-лига 1-тур учрашувлари: 

8 май

"Чонбук Моторс" - "Сувон Самсунг"

9 май

"Ульсан Хюндай" - "Сангжу Сангму"

"Инчеон Юнайтед" - "Тэгу"

"Гвангжу" - "Сеонгнам"

10 май

"Поханг Стилерс" - "Пусан ИПарк"

"Гангвон" - "Сеул"


Қуйида 12та иштирокчи жамоа ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз: 


1. "Чонбук Хюндай Моторс"

Бош мураббий: Хозе Мораис

2019 йилги натижаси: Чемпион

Легионер футболчилари: Мурило Энрике (Бразилия), Ларс Ведвийк (ЖАР), Такахиро Кунимото (Япония). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Ким Бо Кюнг 


2. "Ульсан Хюндай"

Бош мураббий: Ким До Хун

2019 йилги натижаси: 2-ўрин

Легионер футболчилари: Жуниор Неграо (Бразилия), Дэйв Бултуис (Голландия), Бьорн Йосен (Норвегия), Жэйсон Дэвидсон (Австралия). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Ли Чунг Ёнг


3. "Сеул ФК"

Бош мураббий: Чой Ёнг Су

2019 йилги натижаси: 3-ўрин

Легионер футболчилари: Адриано (Бразилия), Осмар (Испания), Александар Песич (Сербия), Икромжон Алибоев (Ўзбекистон). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Адриано


4. "Поханг Стилерс"

Бош мураббий: Ким Ги Донг

2019 йилги натижаси: 4-ўрин

Легионер футболчилари: Мануэль Паласиос (Колумбия), Станислав Илюценко (Россия), Александар Палосевич (Сербия), Барндон О'Нейл (Австралия). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Станислав Илюценко


5. "Тэгу ФК"

Бош мураббий: Ли Бюнг Кеун

2019 йилги натижаси: 5-ўрин

Легионер футболчилари: Сезинья (Бразилия), Эдгар (Бразилия), Деян Дамьянович (Черногория), Тсубаса Ниши (Япония). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Ким Даэ Вон


6. "Гангвон ФК"

Бош мураббий: Ким Бюнг Су

2019 йилги натижаси: 6-ўрин

Легионер футболчилари: Такахиро Наказато (Япония). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Ким Жи Хйеон


7. "Сангжу Сангму"

Бош мураббий: Ким Таэ Ван

2019 йилги натижаси: 7-ўрин

Легионер футболчилари: Йўқ

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Ох Се Хун


8. "Сувон Самсунг Блювингиз"

Бош мураббий: Ли Лим Саенг

2019 йилги натижаси: 8-ўрин

Легионер футболчилари: Терри Антонис (Австралия), Сулейман Крпич (Босния), Донеил Хенри (Канада), Адам Таггарт (Австралия). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Адам Таггарт


9. "Сеонгнам ФК"

Бош мураббий: Ким Нам Ил 

2019 йилги натижаси: 9-ўрин

Легионер футболчилари: Игор Йованович (Хорватия), Жамшид Искандеров (Ўзбекистон).

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Томислав Кис


10. "Инчон Юнайтед"

Бош мураббий: Лим Ван Суп 

2019 йилги натижаси: 10-ўрин

Легионер футболчилари: Гордан Буноза (Босния), Стефан Мугоза (Черногория), Ланре Кехинде (Нигерия), Рашид Маҳази (Австралия). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Стефан Мугоза 


11. "Гвангжу ФК"

Бош мураббий: Парк Жин Суб

2019 йилги натижаси: К-лига 2 чемпиони

Легионер футболчилари: Фелипе (Бразилия), Виллиян (Бразилия), Марко Урена (Коста Рика), Рустам Ашурматов (Ўзбекистон). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Фелипе


12. "Пусан ИПарк"

Бош мураббий: Чо Деок Же

2019 йилги натижаси: К-лига 2 вице чемпиони

Легионер футболчилари: Густаво Винтесинсо (Бразилия), Ромуло (Бразилия), Жонатан Реис (Бразилия), Достонбек Турсунов (Ўзбекистон). 

Ўзини кўрсатиши кутилаётган: Ли Донг Жун

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика