UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  38 20:55ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  0 20:30Суперлига. "Шўртан" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  1 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0 20:11Суперлига. Зерикарли ўтган ОКМК - "Қизилқум" ўйинида голлар урилмади  23 19:50Санчо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 19:21Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр  6 18:40Доннарумма ПСЖнинг УEФА Суперкубоги учун қайдномасидан тушиб қолди  1 17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  1 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  7 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  4 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  22 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1

Жозедан навбатдаги аҳмоқлик: Моуринью "Саутгемптон" устозининг блокнотига қараб олди ва ўйиндан сўнг уни аҳмоқ деди Янгиликлар

Жозедан навбатдаги аҳмоқлик: Моуринью "Саутгемптон" устозининг блокнотига қараб олди ва ўйиндан сўнг уни аҳмоқ деди

Анчелотти ҳамда Пеп, Артета ва Сульшер жамоалари курашаётган кунда "Саутгемптон" – "Тоттенхэм" учрашуви бир чеккада қолиб кетиши керак эди.

Аммо Моуринью катта саҳнага чиқди ва ушбу баҳсни турнинг энг эътиборга молик ўйинларидан бирига айлантирди.


Жозе жамоаси 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради, Дэнни Ингзнинг 17-дақиқадаги голи мезбонларга ғалаба келтирди. Бу форварднинг жорий мавсумдаги 13-голи ва энди у тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринга чиқиб олди (биринчи ўринда - 17та гол билан Жейми Варди).


"Тоттенхэм" Моуринью қўл остидаги сўнгги 8та учрашувдан бор-йўғи 3тасида зафар қучди, аммо футболчиларни ҳақорат қиладиган одам топилмаса керак, чунки португалиялик мутахассис барчанинг эътиборини ўзига қаратди.


Учрашувдаги энг асосий воқеалардан бири 78-дақиқада, Майк Дин офсайд туфайли Гарри Кейннинг голини ҳисобга олмаганидан кейин содир бўлди. Гарри жароҳат олди ва Моуринью уни алмаштиришга мажбур бўлди. Мураббий биринчи бўлимдаёқ мажбурий ўзгариш амалга оширган эди - Ндомбеле ҳам шикастланиш туфайли майдонни тарк этди. Бу жароҳатлар португалияликни хафа қилди ва у эмоцияларини ностандарт услубда намойиш қилди: Жозе "Саутгемптон" дарвозабонлар мураббийи Эндрю Спаркс олдига бориб, унинг блокнотига кўз ташлади.


Майк Дин бу иш учун сариқ карточка кўрсатди.


Моуринью ўйиндан сўнг ҳакамнинг ҳақлигини таъкидлади, аммо рақиб устози ҳақида қуйидаги гапларни айтди: "Қўполлик қилдим, аммо аҳмоққа нисбатан қўполлик қилдим. Карточкага муносиб эдим. Ўша йигитга ёмон сўзлар билан ташландим". Моуринью нима бўлганини айтиб бермади: "Бунга сабаб бор эди. Бироқ сизга сабабини айтмайман".


Мураббийни ВАР иши ҳам ғазаблантирди: "ВАР бекор қилган вазиятдан кўнглим тўлмади. Улар содир бўлган воқеани тўлиқ кўриб чиқишмади, пенальти йўқ вазиятни эса батафсил таҳлил қилишди".


"Менимча ҳозирги ҳакамлар ҳакам эмас. ВАРнинг номини ўзгартириш керак, чунки бу одамларни ҳакамнинг видеоассистентлари деб бўлмайди. Уларга ВР номи мос - видеорефери. Майдондаги ҳакам ҳакам эмас, бу йигитлар ВАРдагиларнинг ёрдамчилари.


Муҳим қарорлар кабинетда ўтирганлар томонидан қабул қилинади. Офсайдларга келадиган бўлсак, масалан, Кейннинг "Брайтон"га урган голини ҳисобга олишмади. У ерда офсайд бўлган экан, аммо ўйиндан ташқари ҳолат масофаси қандай бўлганини билмайман. Кейин "Норвич"нинг дарвозамизга урган голи ҳисобланмади, у ерда ярим дюйм (2,54 см) масалани ҳал қилди. Энди бу гол - такрорий вазиятни кўрмаган бўлсамда, ишончим комил эмас".


Аммо ҳаммасидан кўпроқ Жозени жароҳатлар ҳавотирга солди: "Ндомбеле доимо жароҳат олади. Битта ўйин ўйнаб, келаси ҳафтада шикастланади, кейин яна шу иш такрорланади. У формасини тиклаб олади деб умид қиламан, бироқ бу мавсум бошидан бери давом этмоқда. Бу биз учун муаммо. Ҳаёлда, ушбу футболчи ўсяпти, бугунги баҳснинг катта қисмида ўйнашга тайёр деб ўйлайсиз, аммо у яна жароҳат олади".

Моуринью Кейннинг жароҳати ҳақида қуйидагича фикр билдирди: "Гарри тинимсиз тўп тепмоқда. Унинг жароҳати жиддий ёки ҳавотирга арзимайдиган бўлиши мумкин, аммо у маълум бир вақт майдонга тушмаслиги аниқ".


Етакчилар жароҳати "Тоттенхэм" муаммоларини чуқурлаштириб юборяпти, олдинда эса уйда "Ливерпуль"га қарши баҳс кутиб турибди.


"Тоттенхэм" уйғонишини ва Жозенинг янги шоуларини кутиб қоламиз.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика