Жозе Моуриньо: "Рэшфорд мухлисларнинг норозилигидан роҳат олишни ўрганиши керак"
21 авг 2017 21:24
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: "Рэшфорд мухлисларнинг норозилигидан роҳат олишни ўрганиши керак"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 2-тури доирасида "Суонси" устилан қозонилган йирик ғалаба (4:0)дан кейин Уэльс клуби мухлисларининг манкунианликлар форварди Маркус Рэшфорд манзилига билдирган норозиликлари ҳақида гапириб ўтди.
Мухлисларнинг фикрича, бу жамоаларнинг апрель ойида "Олд Траффорд"даги ўйинида (1:1) 19 ёшли футболчи пенальти ишлаш учун симуляция қилган.
"Ўйлашимча, у бундан роҳат олишни ўрганиши керак. Агар у ёмон ўйинчи бўлганида ҳеч ким унинг жиғига тегишга уринмаган бўларди. Улар Рэшфорд қанчалик тез ва хавфли ўйинчи эканлигини кўришди ва уни мувозанатдан чиқариш мумкин деб ўйлашди.
Агар, у захирада қолганида ва охирги 15-20 дақиқада майдонга тушганида бўш ҳудудлар кўп бўларди, ана унда Маркус қолганлардан ёмон бўлмаган бўлар эди.
Ўйлашимча, унга адаптация керак. Ахир у англиз йигити, уларнинг миллий терма жамоасида ўйнайди. Ой, кечирасизлар, ахир улар ("Суонси" мухлислари) уэльслик-ку", - деди Моуриньо.
Фикрлар