UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Жорий мавсум Суперлига ва кубок баҳсларида янги тўпдан фойдаланилади Янгиликлар

Жорий мавсум Суперлига ва кубок баҳсларида янги тўпдан фойдаланилади

Теглар :  PumaAdidasЎзПФЛ
Ўтган мавсум миллий чемпионат ўйинларида фойдаланилган Puma тўплари кўпчиликда турли эътирозларни келтириб чиқарганди.

Биз бу борада ўша паллада яъни мавсум бошида ўзига ҳос сўровнома ўтказганимизда ҳам аксарият футболчилар Puma тўплари ҳақида танқидий фикр билдирган эди. 

Суперлиганинг янги Puma тўпи ҳақида футболчилар қандай фикрда?

Фото: Ўтган мавсумда фойдаланилган Puma тўпи.

Натижада ЎзПФЛ ушбу масалани ҳам кўриб чиқди ва якуний қарорга келди. Жорий йилдан эътиборан миллий чемпионат ва кубок баҳсларида Adidas брендидаги тўплардан фойдаланилади. Суперлигага қуръа ташлаш маросимида ҳам бунга гувоҳ бўлдик. 

Хўш, бу борада ЎзПФЛ вакили нима дейди? 

"Ҳа, янги 2021 йилги мавсумда миллий чемпионатимиз ва Кубок баҳслари доирасидаги учрашувларда янги тўплардан фойдаланилади. Ўтган йили Puma тўплари танланган эди. Бироқ мавсум якунида бир қатор футболчилар ва мураббийлар Puma тўпларидан кўнгиллари тўлмаганини билдиришди. Шу сабабли қишда ЎзПФЛ клубларга мурожаат қилиб, кичик сўровнома ўтказди. Кўпчилик клублар adidas вариантини маъқул билишди. Якунда adidas CONEXT 21 тўпларида тўхталинди. ЎзПФЛ клублар танлови натижасини ЎФАга маълум қилди ва айни пайтда ЎФА мутахассислари adidas CONEXT 21 тўпларини етказиб бериш бўйича иш олиб боришмоқда",- дейди ЎзПФЛ вакили Зоҳир Акрамхонов.

Батафсил интервьюни бир неча соатлардан сўнг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика