UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  0 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  42 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси семинар ташкил қилди + ФОТО Янгиликлар

Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси семинар ташкил қилди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2017 йилнинг 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари Тошкентда “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда спорт таълим муассасаларининг роли” мавзусида услубий-амалий семинар ўтказишди.

Анжуманда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, Олий спорт маҳорати мактаблари, Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ва олимпия захиралари коллежлари директорлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт ҳудудий бошқарма бошлиқлари, спорт фахрийлари, олимлар ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.

Анжуманни кириш сўзи билан очган Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Курбанов муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар ва бажарилиши зарур бўлган ишлар ҳақида сўзлади.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.Джураевнинг маърузаси Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда спорт таълим муассасаларининг роли ҳамда селекция ишларига бағишланди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Турдиев анжуман иштирокчилари эътиборини Республикада спорт соҳасини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг намунавий модели ҳамда уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш муаммолари, бу борада бажарилиши кўзда тутилган устувор вазифаларга қаратди.

Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази директори Ш.Султанов “Спорт паспорти”ни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида сўзлади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази бўлим бошлиғи А.Хожиметов нинг маърузаси спортчиларнинг тиббий хулосаларига кўра сурункали касалликларни аниқлаш, унинг олдини олиш ва даволаш йўллари мавзусини очиб берди.

Семинар қатнашчилари Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор спорт мажмуаларига ташриф буюришди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, “Олимпия шон-шуҳрати” музейи, “Бунёдкор” стадиони, Ўзбекистон таэквондо маркази, яқинда фойдаланишга топширилган Енгил атлетика марказида яратилган шарт-шароитлар билан бевосита танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати

Суратлар муаллифи: Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика