

Ўйиннинг энг яхши футболчиси лондонликлар форварди Оливье Жиру бўлди, у "Атлетико" ўйинчисининг "пасидан" сўнг чалқанча услубда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Қайд этиш керакки, Жиру 2011/12 йилги мавсум ЧЛда Дидье Дрогба (6)дан сўнг 6та ва ундан кўп гол урган илк "Челси" ўйинчисига айланди.




