Жиру А Cерияга кўчиб ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
1 дек 2020, 09:18
Футболчига Милан клубидан таклиф бор.

“Челси” ҳужумчиси Оливье Жиру фаолиятини Италияда давом эттириши кутилмоқда. “Интер” футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Жамоа устози Антонио Конте Жируга Ромелу Лукакунинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Миланликлар 34 ёшли форвардни қишки трансферлар ойнаси вақтида ярим йилга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режалаштирган.

Аввалроқ французнинг ўзи ўйин амалиёти камлиги сабаб “Челси”дан кетмоқчи эканлиги маълум бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›