Жиру 17 йиллик натижани такрорлади
03 июн 2017 09:10
Янгиликлар
Жиру 17 йиллик натижани такрорлади
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Парагвайга қарши ўртоқлик учрашувида (5:0) хет-трикка эришди.
«Арсенал» ҳужумчиси 6, 13 ва 69-дақиқаларда гол урди. Жиру сўнгги 17 йилда Франция терма жамоасида бир ўйинда учта гол урган биринчи футболчига айланди. Сўнгги бор 2000 йилда французлар сафида Давид Трезеге шундай натижага эришганди.
Фикрлар