
Жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттига ёрдамчи бўлган Зинедин Зиданнинг ўрнида эндиликда клубнинг собиқ ҳимоячиси Фернандо Йерро ишлайди.
Фернандо Йерро 1989-2003 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Йерро мадридликлар сафида 601 учрашувда майдонга тушган ҳамда 127 бор рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган.