"Женоа" Деле Аллини футболга қайтармоқчи
30 сен 2024 19:46
Янгиликлар
"Женоа" "Эвертон" ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Деле Аллига қизиқиш билдирмоқда.
28 ёшли ярим ҳимоячи июль ойи бошида "ирислар"ни тарк этганидан бери эркин агент саналади.
Шу тариқа Генуя клуби украиналик Руслан Малиновский узоқ муддатга сафдан чиққанидан сўнг майдон марказидаги муаммони ҳал қилишга уринмоқда.
Алли "Тоттенхэм" ва "Бешиктош"даги ўйинлари билан танилган. Ярим ҳимоячи Англия терма жамоаси сафида 37 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.
"Женоа" А Серия турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Альберто Жилардино шогирдлари 5 октябрь куни навбатдаги тур доирасида "Аталанта" билан баҳс юритади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар