Женнаро Гаттузо: “Хотиржамликка берилмаслик керак, ҳали муаммолар бартараф бўлгани йўқ!”

Aslanov Jasurbek
11 фев 2018, 08:47
“Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия А Серияси 24-тури доирасидаги СПАЛ (4:0) устидан қозонилган ғалабага муносабатини билдирди.

“Биз яхши ўйин намойиш этдик ва ҳақли ғалабага эришдик. Айтишим мумкин, 4:0 ҳисоби ўйинга мос бўлмади. Ҳисобни очиб олиш қийин кечди. Энг муҳими, хотиржамликка берилмаслик керак. 

Боиси, ҳали ҳамма муаммоларимизга барҳам берилгани йўқ. Мен футболчиларга бундан икки ой аввал турнир жадвалининг қайси поғонасида бўлгани ва қандай муаммолар гирдобида қолганини эслатиб қўйдим. Ондинда ҳали жиддий синовлар жуда ҳам кўп”, - дея Гаттузонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›