UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  11 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  13 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

ЖЧ олдидан Хосе Мария Мендез иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди Янгиликлар

ЖЧ олдидан Хосе Мария Мендез иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.



Матбуот анжуманида шунингдек, Ўзбекистон футзал ассоциациясининг ижрочи директори Рустам Толибжонов ҳамда терма жамоамиз аъзоси Артур Юнусовлар иштирок этмоқдалар.

Рустам Толибжонов: "Режаларимиз билан таништирадиган бўлсак, эртага Эронга йўл оламиз. 28-29 август кунлари Эрон ТЖга қарши ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Сўнгра Португалияга йўл оламиз. У ерда Испания ҳамда Португалия терма жамоалари билан ўртоқлик турнирида иштирок этамиз. Сўнгра, Испанияда йиғин ўтказамиз.

Кейин 7 сентябрь куни Колумбияда Италия терма жамоаси билан ўйнашни режалаштирмоқдамиз.


- Таркиб, тайёргарлик кўнгилдагидек бўлдими? (мураббийга савол)

- Жамоа жиддий рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсата олди. Қозоғистон дунёнинг учинчи футзал жамоаси ҳисобланади. Озарбайжон ҳам Топ-8 ликка кирадиган жамоа. Колумбияга бориб, бекордан бекорга ЖЧга чиқмаганимизни исботлаймиз.



- Ўзгаришлар ҳақида нималар дея оласиз?

- Мен аввал ҳам ўзгаришлар бўлиши ҳақида айтиб ўтгандим. Бу ЖЧ биз учун биринчиси. Охиргиси эмас. Шу сабабли, ёш футболчиларни ҳам ўз сафимизга қўшиб олдик.

Клим Тюгаев машғулотларга келмади. У ғойиб бўлиб қолди. Шу сабабли, уни таркибдан четлатдик. Шлёма ва Шарипов Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан ҳисобланадилар. Бироқ, статистикага назар ташлаган ҳолда, ёш ва келажаги бўлган футзалчиларни олишга қарор қилдик. Илҳом Ҳамроев 20 ёшгача бўлган терма жамоамизнинг сардори ҳисобланади. У шунингдек, ўртоқлик ўйинларида ҳам ўзини кўрсата олди. Албатта, икки футзалчини таркибдан чиқариб ташлаш осон бўлгани йўқ.


- Биз кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Ҳали бундай даражадаги қаттиқ тайёргарлик бўлмаганди. Кўплаб йиғинлар, ўртоқлик ўйинлари йигитларнинг чарчаб қолишларига сабаб бўлмайдими?

- Мен юз фоиз жавоб бера оламан. Биз аниқ режа тузиб чиққанмиз. Футзалдаги тўплаган тажрибам орқали шуни биламанки, бу йиғинлар бизга албатта ёрдам беради. У ерда биздан кучли термалар бор. Шу сабабли ҳам мана шундай кучли тайёргарлик зарур эди.


- ЖЧда ҳам Осиё чемпионатидаги каби қарши ҳужум тактикасини кўрамизми?

- Биз Тошкентдаги турнирда ҳимоявий ўйин кўрсатмагандик. Аксинча, рақиблар бизга прессинг қўллашганди ва қарши ҳужум тактикасини қўллашганди. Бу эса бизга босим келтириб чиқарганди. Баъзи ўйинларда босим туфайли ўз ўйинларимизни кўрсата олмаганмиз. ЖЧга келсак, у ердаги рақиблар бизни яхши билмайдилар. Балки, бу нарса бизнинг фойдамизга ишлар.

Айтмоқчиманки, Колумбияда рақиблар бизга қарши ўйинда ҳужумкор тактика танлайдилар. Шундан келиб чиққан ҳолда, вазиятга қараб услуб танлаймиз.


- Артур Юнусовга савол: Ўйинни бошқара оляпсизми?

- Терма жамоамиз Осиёдаги ҳимояси кучли бўлган жамоалардан бири ҳисобланади. Тайёргарлик ҳам яхши бўлди. Яқинда Европанинг етакчи терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Олдимизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Жаҳон чемпионатига шунчаки бормоқчи эмасмиз.


- Мураббийга савол: ЎФФ билан шартномангиз нима бўлди? Бу орада бошқа мамлакатлардан ҳам таклифлар бўлдими?

- Менинг шартномам кейинги йилнинг 15 мартигача мўлжалланган. Осиё чемпионатидан сўнг таклифлар бўлганди. Бироқ, мен шартномани ҳурмат қиламан. Доимо, уни охиригача бажараман.


- Агар рўйҳат узунроқ бўлганида таркибга яна кимларни қўшиб олган бўлардингиз? Шлёма ва Шариповни ҳисобга олмаганда...

- Жамолиддинни (кулади). Ўзбекистонда кучли футзалчилар кўп. Бироз муддатдан сўнг ёши 30 дан ошган футболчиларимиз терма жамоадан кетадилар. Мамлакатда эса ёшлигидан бери футзал билан шуғулланаётган истеъдодлар кўп. Айни пайтда Самарқандда, Олмалиқда кучли ўйинчилар бор. Бухорода эса 15 ёшли жуда кучли футзалчи бор. Унинг келажакда дунё юлдузи бўлишини кутяпман.


- Жаноб Мендез Осиёда анчадан бери ишлайди, кўплаб танишлари бор. Унинг жаҳонда ҳам мана шундай танишлари борми?

- Ҳа, у ердаги деярли барча мураббийларни танийман.


- 10 йилдан сўнг ҳам бизнинг футзалчиларни эслаб қола оласизми?

- Албатта. Ўзим бирга ишлаган футзалчиларни барчасини эслайман.

2012 йилда бу ерга келганимда Жамолиддин Шарипов таркибда бор эди. Уни анчадан бери биламан. Уни таркибдан чиқариб ташлаш осон бўлгани йўқ. У мени тўйига ҳам таклиф қилганди (кулади). Шу сабабдан ҳам, бизнинг ишимиз осон эмас.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика