UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

ЖЧ-2022. Роналду учун кечаги баҳс қандай ўтди? Барчасини суратларда томоша қиламиз Янгиликлар

ЖЧ-2022. Роналду учун кечаги баҳс қандай ўтди? Барчасини суратларда томоша қиламиз

Тунда Португалия терма жамоаси 1/8 финал доирасида Швейцарияни йирик ҳисобда таслим этиб, ЖЧ чорак финали йўлланмасини қўлга киритди.

Кеча куннинг асосий янгиликларидан бири: Криштиану Роналду Португалия термасининг ЖЧ 1/8 финалида Швейцарияга қарши баҳсда захира ўриндиғида қолдирилди.

Биз эса 2004 йилдан буён биринчи марта захирада қолган Роналду учун беллашув қандай ўтганини суратлар орқали кўрсатиб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Катта эҳтимол у Сантушнинг қарорини олдинроқ билиб улгурган ва чигалёзди машқлари вақтида шу маълумотни хазм қилаётганди.

Тарихий табло! Айтганча, Роналду соғ бўлса, йирик мусобақаларда 2004 йилдан буён Португалия термаси захирасида қолмаган!

 

Ўйиндан аввал Пепе билан "беш ташлаб" кайфиятни кўтармоқда. 


Бироқ барибир кайфият унчалик яхши эмаслиги билинарди.



Бунақасини кўрмаган бўлсангиз керак – Португалия давлат мадҳияси янграётган бир паллада фотокамераларнинг аксарияти асосий таркиб эмас, захира ўриндиғи томонига қаратилганди.


Мадҳияни албатта бирга куйлаш лозим


"Мен яхшиман"

Ёки...

Қандайдир соғинч билан тринуларга қараяпти

У ерда эса...

Ўйин бошлангани ҳақидаги ҳуштакдан кейин эса – ё тўлиқ концентрация, ёки ўз оламига "кетиб қолди". 

Қайсидир паллада Криштиану ўрнидан сакраб турди ва жамоаси гол урганини кўрди! Голни эса асосий таркибда айнан Роналдунинг ўрнини эгаллаган Гонсалу Рамуш урди. 

"Бўшашманглар"


Қизиқ, Роналду бу вазиятда Бернарду Сильвага нима деган, деб ўйлайсиз?

 

Иккинчи гол ва Роналду ростмана хурсанд бўлди.


Бироқ Роналду бундай ўйинда майдонга тушмаса бўлмасди 

Иккинчи бўлимда Криштиану майдонга тушишга тайёргарлик кўра бошлади. Майдон четига келаркан Роналду мухлислар томон қарсаклар чалди.

70-дақиқада унинг олдига Фернанду Сантуш келганида эса Роналдуга вақт берилиши аниқ бўлди.

Персонал мухлисларини беэътибор қолдирмади.

Жоау Феликсга "беш ташлаб", ишга киришди!

 

Битта кучли зарба беришга ҳам улгурди.  

Кейин яна тушунарсиз вазият

Роналду ғалабани ҳамма билан нишонламади. Трибуналар олдига келди, мухлисларга раҳмат айтиб, қарсак чалди ва қолганлар у ерга энди етиб келаётганда, биринчи бўлиб кийиниш хонасига йўл олди.




Нозима Тўхтамирзаева тайёрлади

Фото: REUTERS/Kai Pfaffenbach, Hannah Mckay, Suhaib Salem, John Sibley, Paul Childs, Carl Recine, Peter Cziborra; Twitter/sgevans 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика