ЖЧ-2022. Очилиш ўйинининг энг яхши футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
21 ноя 2022, 08:00
Қатардаги мундиалнинг дастлабки ўйинида Эквадор терма жамоаси мезбонларни ортиқча қийинчиликсиз енгишга эришди – 2:0.

Учрашувда дублга эришган Эннер Валенсия очилиш учрашувининг энг яхши футболчисига айланди. Аввалига, унинг 3-дақиқадаги голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади. Кейин 16-дақиқада пеналтини аниқ амалга оширди ва 1-таймнинг иккинчи қисмида Анхело Пресиадонинг узатмасини ажойиб тарзда боши билан зарба берган ҳолда голга айлантирди.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли форвард 77-дақиқада захирага олинди. У “Фенербаҳче” шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›