ЖЧ-2022. Франция президенти ярим финал ўйинидан кейин Марокаш ТЖнинг кийим алмаштириш хонасига кирди. У футболчилардан бирини алоҳида эътироф этди
15 дек 2022 09:00
Янгиликлар
ЖЧ-2022. Франция президенти ярим финал ўйинидан кейин Марокаш ТЖнинг кийим алмаштириш хонасига кирди. У футболчилардан бирини алоҳида эътироф этди
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Унга кўра, ЖЧ-2022 Франция ҳамда Марокаш ўртасидаги (2:0) ярим финал учрашувидан кейин Эмманюэль Макрон рақиб жамоанинг кийим алмаштириш хонасига кирган. Франция раҳбари уларга ўйин учун миннатдорчилик билдириб, Софьян Амрабатни жорий мундиалнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб эътироф қилган.
Эслатиб ўтамиз, қаторасига иккинчи маротаба финалга йўл олган “кўклар”га 18 декабрь куни Аргентина рақиблик қилади.
Фикрлар