UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  0 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  19 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  31 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  7 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  8 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  43 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4

ЖЧ-2018. Голларга бой ўтган учрашувда ғолиб номи аниқланмади Янгиликлар

ЖЧ-2018. Голларга бой ўтган учрашувда ғолиб номи аниқланмади

ЖЧ-2018 доирасидаги "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Япония - Сенегал учрашуви якунланди.

          ЯНГИЛАШ 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Япония

Такаси Инуи - 34', Кэйсукэ Хонда - 78'

Чемпионат Мира. Группа Н . 2-тур

24/06/2018, 21:00

2
:
2
Тугади

Сенегал

Садио Мане - 11', Мусса Ваге - 71'

Стадион: Ekaterinburg Arena, 32572 томошабин

Бош ҳакам: Джанлука Роччи

45'
90'
34'  Такаси Инуи
34'  Юто Нагатомо
68'  Такаси Инуи
72'  Синдзи Кагава (Кэйсукэ Хонда)
75'  Генки Харагучи (Синдзи Окадзаки)
78'  Кэйсукэ Хонда
78'  Такаси Инуи
87'  Такаси Инуи (Такаши Усами)
90'  Макото Хасэбэ
11'  Садио Мане
59'  Мбайе Ньянг
65'  Альфред Н'Диайе (Шейху Куяте)
71'  Мусса Ваге
71'  Мбайе Ньянг
81'  Баду Ндиайе (Шейх Н'Дой)
86'  Мбайе Ньянг (Маме Бирам Диуф)
90'  Юссуф Сабали
90'  Шейх Н'Дой

- Куннинг иккинчи учрашуви "H" гуруҳида 2-турга старт берадиган ўйин Япония - Сенегал. Мазкур беллашувдан матнли онлайн трансляция тақдим этамиз.

- Ўйин соат 20:00да бошланади.

Япония терма жамоаси мухлислари учрашувдан олдин

Сенегал терма жамоаси мухлислари ўйиндан аввал

"Екатеринбург Арена" учрашувга шай

19:05. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

3. Сенегал ўйинни жуда тезкор ва хавфли ҳужум билан бошлади. Аммо уларнинг ташкил этган ҳужумлари бесамар кетди.

5. Сенегал устунликни тўлиқ ўз қўлига олган ҳолда ҳужумга ўтмоқда. Япония эса ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштириш билан банд.

7. Сенегал анча агрессив ва фаол. Япония эса бугунги баҳсда иккинчи рақам билан ўйнашни маъқул кўрмоқда.

10. Япония ҳам ҳужумга ўтди. Лекин Сенегал ҳимояси уларнинг ушбу хавфини ортиқча қийинчиликсиз бартараф этди. 

11. Ўйин тезлиги, темпи бироз юқори.

11. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! САДИО МАНЕ! Сенегалнинг навбатдаги ҳужуми ниҳоят голга айланди. Сабалининг зарбасидан сўнг Кавашима тўпни ушлашда хатога йўл қўйди ва қайтган тўп Маненинг оёғига тегиб дарвоза тўридан жой олди - 0:1.

Сенегалнинг голидан кейин Япония терма жамоаси бош мураббийи - Акира Нишино

15. Голдан кейин Япония тезликда ҳужумга ўтди. Сенегал дарвозаси олдида хавфли вазият содир этилди. Аммо дарвоза томон йўлланган зарбаси йўлига ҳимоячилар туғаноқ бўлишди.

20. Япония ўйин тизгинини ўз қўлига олишга эришди. Ҳужумлар ташкил этилмоқда. Самурайлар асосан қанотлар орқали Сенегал ҳимоясини ёриб ўтишга уринишмоқда. Лекин ҳозирча ҳужумларга якуний зарбани берадиган футболчи топилмаяпти.

22. Голдан сўнг Сенагал бироз тин олди. Япония эса уйғонди. Бироқ уюштирилаётган ҳужумларда кескинлик етишмаяпти.

25. Мазкур ўйинда ҳам ҳакамлар пенальти белгилашадими?

27. "H" гуруҳи пешқадамлари ўртасидаги баҳсда Сенегал анча дадил ва ишончлироқ кўринмоқда. Япония эса ўтган турда уларга рақибга кўрсатилган қизил карточка анча ёрдам берганини исботлашмоқда.

Мана ўша гол бўлган вазият...

34. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ИНУИ! Япониядан ажойиб ҳужум! Жарима майдончаси ичида Наготомо тўпни ажойиб тарзда ўзига қабул қилди ва бир рақибни алдаб ўтиб, тўпни Инуига қолдирди. Инуи эса жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди - 1:1.


35. Сенегал ўйинни бироз ташлаб қўйганини Япония қаттиқ жазолади. Голдан сўнг руҳий устунлик Япония тарафига ўтди. Сенагал вакиллари эса асабийлашишмоқда.

Бироз аввал майдонда рақиблари қуршовида қолиб эмаклаб юрган Инуи сал ўтиб рақибларига муносиб жавоб қайтара олди

41. Ўйин темпи бироз пасайди.

45. Биринчи бўлим тугади!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

49. Япониянинг ҳужумини Осако боши билан йўллаган зарбаси орқали муваффақиятли якунлаши мумкин эди. Аммо Сенегал дарвозабони Хадим Ндиайе ўз ўрнида ишончли ўйнади.

51. Сенегалнинг ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди.

54. Сенегалнинг узоқ давом этган ҳужуми хавфли тус олаётганда япониялик ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди ва Сенегалга дарвоза томон зарба бериш имкониятига беришмади.

55. Ниангнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Кавашима ушлаб олди.

59. Майдонда якка-курашлар кўпаймоқда, кескинлашмоқда.

60. Япониядан хавфли ҳужум! Қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпга зарба беришга Осако улгурмади. Акс ҳолда таблодаги ҳисоб Япония фойдасига ўзгариши мумкин эди...

63. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда! 

65. Япониядан супер ҳужум! Инуидан яна бир бор ажойиб зарба! Дарвоза тўсини ҳозир Сенегални голдан қутқариб қолмоқда...

68. Сенегал хавфли нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди. Аммо улар бундан унумли фойдалана олишмади.

71. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МУСА ВАГЕ! Сенегалнинг чап қанотдан ташкил этган ҳужумини ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Ваге ўзининг кучли ва аниқ зарбаси орқали ҳисобни жамоаси фойдасига ўзгартирди - 1:2!

73. Япония таркибида кетма-кет ўзгаришлар. Майдонга Хонда ва Оказаки туширилди.

74. Япония тезда жавоб голини уриш иштиёқида олдинга ўтмоқда. Бурчак зарбасидан сўнг уларда имконият вужудга келди. Аммо бундан нақ чиқмади.

Учрашувни 32572 томошабин стадиондан кузатмоқда

78. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КЕЙСУКЕ ХОНДА! Япониянинг ҳужуми вақтида Сенегал дарвозабони ва ҳимоячи ўзаро тушунмовчилиги натижасида хато юзага келди. Инуи эса тўпни жарима майдончаси марказига узатди. Захирадан майдонга тушган Оказаки дарвозабонни чалғитаётган пайтда, яна бир захирадан ўйинга қўшилган Хонда тўпни бўш дарвозага аниқ йўллади - 2:2!

Захирадан кимни тушуришни билган ва топқирлик қилган Япония бош мураббийи - Акина Нишино

Япония маликаси - Такамадо учрашувни бевосита стадионда туриб томоша қилмоқда

85. Голларга бой ўтаётган баҳсда ғолиб номи аниқланадими ёки жанговор дуранг кўрамизми? Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолди. Буёғига биргина хато қимматга тушиши мумкин. Чунки хато қилган жамоага вазиятни ўнглаш учун вақт етмай қолади.

90. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бормоқда. Ҳар иккала жамоа эса ғалаба учун курашмоқда.

- ЎЙИН ЖАНГОВОР ДУРАНГ БИЛАН ТУГАДИ!


ЖЧ-2018
"H" гуруҳи, 2-тур.

Япония - Сенегал 2:2
"Екатеринбург" стадиони.
Бош ҳакам
: Жанлука Рокки (Италия)

Голлар: Садио Мане (11), Инуи (34), Ваге (71), Хонда (78)

Япония – Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Сибасаки, Хасебе, Кагава (Хонда, 72), Харагути (Окадзаки, 75), Инуи (Усами, 87), Осако.

Сенегал – Ндиай, Сане, Ваге, Сабали, Кулибали, Ндиайе (Ндойе, 81), Гуйе, Сарр, Ндиайе (Куяте, 65), Мане, Ньянг (Диуф, 86).

Огоҳлантиришлар: Ньянг (59), Инуи (68), Сабали (90), Ндойе (90).


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика