UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  5 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  4 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  290 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистоннинг гуруҳдоши КХДР билан дуранг ўйнади Янгиликлар

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистоннинг гуруҳдоши КХДР билан дуранг ўйнади

Теглар :  ҚатарКХДР
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши Қатар терма жамоаси КХДРга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Голларга бой бўлган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Аввалроқ “А” гуруҳи иштирокчиларидан Сурия терма жамоаси Уммон билан (1:1) дуранг ўйнагани, Эрон термаси эса Подгорица шаҳрида Черногорияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд футболчилари билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Юқоридаги барча ўйинлар ЖЧ–2018 “А” гуруҳи 8-турига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика