UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

ЖЧ–2018 саралаши. Равшан Эрматов БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди Янгиликлар

ЖЧ–2018 саралаши. Равшан Эрматов БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳи 6-туридан ўрин олган БАА – Япония учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради. Баҳрайнлик Абдулраҳмон Абдулхолиқ ал-Делавар ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Учрашув комиссари – Кемел Токабаев (Қирғизистон).  

БАА ва Япония ўртасидаги учрашув 23 март куни Ал-Айн шаҳридаги Hazza Bin Zayed Stadium майдонида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:30 да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳи 5-туридан кейин Япония 10 очко билан тўплар нисбати бўйича Саудия Арабистонига (10 очко) имкониятни бой берган ҳолда 2-ўринда бормоқда. БАА 9 очко билан Австралияга (9 очко) тўплар нисбати бўйича имкониятни бой берган ҳолда 4-поғонани банд қилиб турибди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика