ЖЧ-2018. Осиё гуруҳда очко йиғиш бўйича ўз рекордини янгилади

Xayrulla Xoliqov
30 июн 2018, 14:05
Бу йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган Осиё жамоаларидан тўрттаси мусобақа билан хайрлашди.

Курашни давом эттираётган фақат Яплония қолди ва улар 1/8 финалда Бельгияга қарши майдонга тушишади. Футбол бўйича жаҳон чемпионати йўлга қўйилганидан бери шу пайтгача ЖЧ-2002 ва ЖЧ-2010да Осиё вакиллари энг кўп 14 очкодан жамғаришганди.

Бу йилги мусобақада эса очколар сони 15та бўлди ва шу тариқа рекорд янгиланди. Шуни айтиб ўтиш лозим, бу йил ОФК тарихида биринчи марта Осиёдан бешта жамоа мундиалда иштирок этди. Лекин улардан тўрттаси - Эрон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Австралия мусобақани гуруҳ босқичидан сўнг тарк этди.

Гуру ўйинларида ким неча очко жамғарди?

Саудия Арабистони - 3
Эрон - 4
Австралия - 1
Жанубий Корея - 3
Япония - 4

Жаҳон чемпионатлари тарихида Осиё жамоалари қўлга киритган очколар:
1938: 0
1954: 0
1966: 4
1970: 2
1978: 1
1982: 1
1986: 1
1990: 0
1994: 8
1998: 5
2002: 14
2006: 7
2010: 14
2014: 3
2018: 15

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›