UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  0 12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  2 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  14 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  1 11:10Париж-2024. Рекордлар ва статистика  5 10:59«Барселона» Европа чемпионларининг трансфери учун катта таваккал қилади  5 10:32Месси «Интер Майами» сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум  3 10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  12 09:25«Нефтчи» Азизбек Амонов билан неча йиллик шартнома тузгани маълум  5 08:57«Ал Иттиҳод» «Ман Сити» афсонаси билан шартнома тузишга яқин  5 08:30Алекс Фергюсон Роналду ва Месси ҳақида ажойиб фикр билдирди  32 08:02МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди  3 07:35«Андижон» икки нафар футболчиси билан хайрлашди  4 01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  1 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  1

ЖЧ-2018. Россия чорак финалда, Испания уйига кетади Янгиликлар

ЖЧ-2018. Россия чорак финалда, Испания уйига кетади

ЖЧ-2018нинг 1/8 финали доирасида Испания - Россия учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Испания

Сергей Игнашевич - 12', Андрес Иньеста - 121', Жерар Пике - 121', Серхио Рамос - 121'

Чемпионат Мира. 1/8 финал . 1/8-тур

01/07/2018, 19:00

5
:
4
Тугади

Россия

Артем Дзюба - 41', Федор Смолов - 121', Сергей Игнашевич - 121', Александр Головин - 121', Денис Черышев - 121'

Стадион: Luzhniki, 78011 томошабин

Бош ҳакам: Бьерн Куиперс

45'
90'
120'
12'  Сергей Игнашевич
40'  Жерар Пике
67'  Давид Сильва (Андрес Иньеста)
70'  Начо Фернандес (Даниэль Карвахаль)
80'  Диего Коста (Яго Аспас)
104'  Марко Асенсио (Родриго)
41'  Артем Дзюба
46'  Юрий Жирков (Владимир Гранат)
54'  Илья Кутепов
61'  Александр Самедов (Денис Черышев)
65'  Артем Дзюба (Федор Смолов)
71'  Роман Зобнин
97'  Далер Кузяев (Александр Ерохин)


ИСПАНИЯ - РОССИЯ 1:1 (3:4 пенальтилар серияси)

Голлар: Сергей Игнашевич 12 автогол, - 1:0. Артём Дзюба 41 пенальти, - 1:1.

Испания: 1. Давид Де Хеа, 4. Начо (2.Дани Карвахаль, 70), 3. Жерар Пике, 15. Серхио Рамос, 18. Жорди Альба, 8. Коке, 5. Серхио Бускетс, 21. Давид Сильва (6.Андрес Иньеста, 67), 22. Иско, 20. Марко Асенсио (9.Родриго, 104), 19. Диего Коста (17.Яго Аспас, 80).

Россия: 1. Игорь Акинфеев, 2. Марио Фернандес, 4. Сергей Игнашевич, 3. Илья Кутепов, 13. Фёдор Кудряшов, 18. Юрий Жирков (14.Владимир Гранат, 46), 11. Роман Зобнин, 7. Далер Кузяев (21.Александр Ерохин, 97), 17. Александр Головин, 19. Александр Самедов (6.Денис Черишев, 61), 22. Артём Дзюба (10.Фёдор Смолов, 65).

Огоҳлантиришлар: Жерар Пике 40, Илья Кутепов 54, Роман Зобнин 71,


ЯНГИЛАШ





Яго Аспас - гол эмас Акинфеев оёғи билан тўпни қайтарди 3:4! РОССИЯ ЧОРАК ФИНАЛДА!!!

Денис Черишев ГОЛ 3:4

Серхио Рамос - ГОЛ 3:3

Александр Головин - ГОЛ 2:3

Коке - гол эмас Акинфеев қайтарди 2:2

Сергей Игнашевич - ГОЛ 2:2

Жерар Пике - ГОЛ 2:1

Фёдор Смолов - ГОЛ 1:1

Андрес Иньеста - ГОЛ 1:0

Пенальтилар серияси бошланди


120. ЗАРБАААААААААААААААА! РОДРИГООООООООООО! Акинфеев ўз ўрнида. Пенальтига тайёрмисиз?

114. Хавфли вазият! Испанлар жарима тўпини амалга оширишди, Игнашевич Пикени ушлаб қолгандек кўринди, ҳакам пенальти йўқ деди, VAR ҳам йўқ деди

109. ЗАРБАААААААААААААААА! Родриго жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, Акинфеев яна тўпни қайтарди!

105+1. Испанлар жарима тўпига эга бўлишди, жарима майдонига узатилган тўпни Пике боши билан дарвозага йўллади, Акинфеев ўз ўрнида

104. Ўзгариш. Испания. Асенсио ўрнига Родриго тушди

102. Аспас россиялик ҳимоячиларга тинчлик бермаяпти, Игнашевич ҳозир уни қарши олди ва тўпни қайтарди

100. ЗАРБААААААААА! АСЕНСИОООО! АКИНФЕЕВ! Асенсионинг кучли зарбасини Игорь ушлаб олди

97. Тарихий Ўзгариш. Россия. Кузяев ўрнига Александр Ерохин тушди. ФИФА Жаҳон чемпионатида агар қўшимча таймлар бўлса 4-ўзгаришга рухсат берган. Бугун тарихий ўзгариш содир бўлди

96. ЗАРБА! КОКЕнинг зарбаси ноаниқ чиқди

95. Испания худди дастлабки икки таймда бўлгани каби пас-пас-пас билан ўйнамоқда

92. Хавфли вазият! Яго Аспаснинг зарбаси дарвозага етиб бормади!

91. Биринчи қўшимча тайм бошланди

Асосий вақт статистикаси


90+4. Асосий вақт тугади. 1:1. Энди 30 дақиқа иккита қўшимча таймлар кўрамиз

90+2. ЗАРБАААААААААААААААААА! СМОЛОООООООООООВ! Сал қолишга сал қолди!

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

88. Испанлар кетма-кет 3 марта бурчак тўпини амалга оширишди, фойда бўлмади

84. ЗАРБААААААААААААА! ИНЬЕСТАААААААААА! АКИНФЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! Ажойиб зарба ва ажойиб сейв! 

80. Ўзгариш. Испания. Диего Коста ўрнига Яго Аспас тушди

79. Асосий вақт тугашига 10 дақиқача вақт қолмоқда, қўшима таймлар кўрамизми?

74. Испанлар бурчак тўпини тепишди, Диего Коста зарба бера олмади

73. Испания ҳамон пас бериш билан овора, аммо ҳисоб 1:1

71. Огоҳлантириш. Россия. Зобнин

70. Ўзгариш. Испания. Начо ўрнига Карвахаль тушди

67. Ўзгариш. Испания. Давид Сильва ўрнига Иньеста тушди

65. Ўзгариш. Россия. Дзюба ўрнига Смолов тушди

61. Ўзгариш. Россия. Самедов ўрнига Черишев тушди

60. Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 78,011 томошабин келди

54. Огоҳлантириш. Россия. Илья Кутепов

51. Ҳакам Пикега сариқ карточка кўрсатган вазият. Орқа фонга эътибор қилинг

48. ЗАРБАААААААААА! Альбанинг ғалати зарбасини Акинфеев эгаллаб олди!

46. Иккинчи тайм бошланди. 

46. Ўзгариш. Россия. Жирков ўрнига Гранат тушди



45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:1.

44. Испания сал қолса гол уриши мумкин эди, Акинфеев тўпни ушлаб олди

41. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! АРТЁЁЁЁЁЁЁМ ДЗЮЮЮЮЮЮЮЮБААААААААААААААААААА! 1:1 ГОЛНИ КЎРИШ

40. Огоҳлантириш. Испания. Пике

40. ПЕНАЛЬТИ! ИСПАНИЯ даврозасига! Пике тўпни жарима майдони ичида қўли билан ўйнагани учун


Учрашув давомида ўйиннинг қайноқ расмларини ҳам сайтимизда кузатиб бориш мумкин: ЖЧ-2018. Испания - Россия. LIVE ФОТОГАЛЕРЕЯ

36. ЗАРБААААААААААААААААААА! ГОЛОВИИИИИИИИИИН! Россиянинг чинакамига биринчи хавфли ҳужуми, Дзюба ҳаводаги курашда ғолиб чиқди, натижада Головинда зарба бериш учун имконият пайдо бўлди, унинг зарбаси ноаниқ чиқди! 

32. Испания ҳозирча Россияга ҳеч қандай имконият қолдираётгани йўқ. 

Қизиқ факт! Россия 1966 йилдан буён битта Жаҳон чемпионатида иккита автогол қайд этган биринчи жамоа. 1966 йилда Болгария шундай натижа қайд этганди

30. Испания бугун тўлиқ ташаббусга эга бўлмоқда: Тўп узатишлар бўйича натижа қуйидагича: 231-58

27. Ўйин темпи у қадар юқори эмас.

ФАКТ! Сергей Игнашевич Жаҳон чемпионатлари тарихида автогол муаллифи бўлган энг ёши катта футболчи бўлди. (38 ёш ва 352 кун)

22. Россияда жарима тўпи, жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди

20. Тўпни назорат қилиш бўйича испанлар катта устунликка эга: 75:25

17. Голдан кейин ҳам ташаббус Испания томонидан. Ҳозирча Россияда фақат мухлислар яхши "ўйнашмоқда", футболчилари эса...

13. ЗАРБА! Зобнин томонидан берилган зарба ноаниқ чиқди

12. Асенсио жарима тўпини амалга оширди, Серхио Рамос Игнашевич билан тўп учун курашди, натижада тўп россиялик ҳимоячининг оёғига тегиб дарвозага бориб тушди, Россия учун жуда ва жуда ёмон старт

12.ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! 1:0. Игнашевич автогол муаллифи бўлди ГОЛНИ КЎРИШ

10. УХХХХХХ! Юрий Жирков ҳозир Начога нисбатан жуда кескин ўйнади. Испаниялик футболчининг тиззасига зарба берилди, унга шифокорлар ёрдам беришди

6. Тўп назорати кўпроқ испанларда, Йерро шогирдлари қандай қилиб гол уриш йўлларини излашмоқда. Россия эса қарши ҳужумга таянмоқда

4. Головин ўнг қанотдан олдинга ўтди, Пике уни қарши олди. Бурчак тўпи фойда келтиргани йўқ

3. Дастлабки дақиқаларда томонлар бир бирларини ўрганишмоқда.

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Москвадаги "Лужники" стадиони мухлислар билан тўлиб тошган, бунга шубҳа йўқ. Улар орасида мана шундай гўзаллар ҳам кўплаб топилади.

- Навбат Россия давлат мадҳиясига, бутун стадион куйламоқда

- Испания давлат мадҳияси янгради

- Иккала жамоа майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.




Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика