UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  13 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №1: Испания Янгиликлар

ЖЧ-2018 иштирокчилари билан танишув №1: Испания

Футбол бўйича Россия яшил майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионати - 2018 мусобақасига бошланишига ҳам оз фурсат қолмоқда.

Биз бугун сизларга ЖЧ-2010 ғолиби - футбол бўйича Испания терма жамоаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1909 йилда Испания қироллик футбол федерацияга асос солинган. Шундан икки йил ўтиб, 1920 йилда Белгияда ўтказилган Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган Испания терма жамоаси мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлган. Терма жамоа 1909 йилда Испания қироллик футбол федерацияга асос солинган бўлсада, ўз уйидаги дастлабки учрашувни  1921 йилда айнан Белгия терма жамоасига қарши ўтказган ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Футбол бўйича Испания терма жамоаси 1934 йилда Италияда ўтказилган жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб бора олган. 1950 йилги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади. Айнан шу чемпионатда Испания терма жамоаси Бразилия терма жамоасига 1:6 ҳисобида ютқазганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Шундан сўнг Испания терма жамоаси жаҳон чемпионатларида то 2010 йилга қадар кўзга кўринарли натижа қайд эта олгани йўқ.  Айрим даврларда Испания терма жаҳон чемпионати финал босқичларига чиқа олмаган. Терма жамоа 1990 йилда нимчорак финалга етиб борган бўлса, 1994 йилда чорак финалда мусобақа билан хайрлашган.   


Шунингдек, 2002 йилги жаҳон чемпионатида қитъадошимиз – Жанубий Корея терма жамоаси Испания терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра, чорак финалдаёқ мусобақа билан хайрлашишга мажбур этганди. Ниҳоят 2010 йилга келиб испанлар футбол бўйича жаҳон чемпионати кубогини бошлари узра баланд кўтаришди. Қизиқарлиси  ЖАР майдонларида ўтказилган ушбу чемпионатда Испания терма жамоаси Швейцария терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганда, кўпчилик уларни ғолибликни қўлгга киритишига ишонмай қўйганди. Лекин кучли матонат ва ирода эвазига Испания терма жамоаси мусобақа ярим финалида Германия, финалда эса Голландия терма жамоаларини мағлубиятга учратишди. Ҳозирги кунда Барселона клубидан кетаётганлигини эълон қилган, испан футболи афсонаси Андреас Иньеста ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, аниқроғи 116-дақиқада гол уриб, Испанияга жаҳон чемпионати ғолиблигини олиб берган.              

Испания терма жамоаси уч карра Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади. Терма жамоа 1964, 2008, 2012 йилларда ушбу мусобақа ғолиблигини қўлга киритган.

ЖЧ-2018 саралашида Испания терма жамоаси “G” гуруҳида  Италия, Альбания, Исроил, Македония, Лихтенштейн терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Саралаш баҳсларида терма жамоа 28 очко жамғарган холда биринчи ўринни эгаллаб, ЖЧ-2018 да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


ЖЧ-2018 саралаш. Европа. “G” гуруҳи    

Жамоа номи

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Очко

1

Испания

10

9

1

0

28

2

Италия

10

7

2

1

23

3

Албания

10

4

1

5

13

4

Исроил

10

4

0

6

12

5

Македония

10

3

2

5

11

6

Лихтенштейн

10

0

0

10

0


Россия яшил майдонларида ўтказиладиган ЖЧ-2018да Испания терма жамоаси В-гуруҳида Португалия, Марокко, Эрон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.
 


ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида қуйидаги футболчилар Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилдилар:
Дарвозабонлар: Кепа Арисабалага (“Атлетик”, Испания), Давид де Хеа (“Манчестер Юнайтед”, Англия), Пепе Рейна (“Наполи”, Италия).
Ҳимоячилар: Хорди Алба, Херар Пике (иккиси “Барселона”, Испания), Сезар Аспиликуэта (“Челси”, Англия), Серхио Рамос,  Дани Карвахаль, Начо Эрнандес (барчаси “Реал Мадрид”, Испания), Начо Монреаль (“Арсенал”, Англия).
Ярим ҳимоячилар: Асьер Илярамаенди (“Реал Сосьедад”, Испания), Андреас Иньеста, Серхио Бускетс (иккиси “Барселона”, Испания), Коке (“Атлетико”, Испания), Тиаго Алькантара (“Бавария”, Германия), Витоло (“Севилья”, Испания), Давид Сильва (“Манчестер Сити”, Англия), Педро Родригес (“Челси”, Англия), Иско, Марко Асенсио (иккиси “Реал Мадрид”, Испания).
Ҳужумчилар:  Альваро Мората (“Челси”, Англия), Диего Коста (“Атлетико”, Испания), Яго Аспас (“Сельта”, Испания)    


Бош мураббий - Хулен Лопетеги
Туғилган сана
: 28 август 1966
Туғилган жой: Астеасу, Испания
Футболчиликдаги амплуаси: Дарвозабон
Ўйнаган клублари: "Кастилья", "Реал Мадрид", "Лас Пальмас", "Логронес", "Барселона", "Райо Вальекано"
Бошқарган жамоалари: Испания U17, "Райо Вальекано", "Реал Мадрид Б", Испания U19, Испания U20, Испания U21, "Порту", Испания МТЖ.


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика