Жавлон Аноров: “Мундиалга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз”
17 авг 2016 11:43
Янгиликлар
Жавлон Аноров: “Мундиалга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз”
Ушбу баҳсда томонлар муроса йўлини танлашди (3:3). Шиддатли кечган ўйиндан сўнг терма жамоамиз футзалчиси Жавлон Аноровни суҳбатга тортдик.
“Озарбойжон футзал терма жамоасига қарши ўтган ўртоқлик учрашуви жуда ҳам оғир кечди. Ушбу назорат ўйинида ёш футзалчиларни қай ҳолатда эканини кўриб олдик. Жаҳон чемпионатига жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. Уларнинг таркибига эътибор бермасдан ўз ўйинимизни намойиш этиб (3:3) дуранг натижа қайд этдик. Жавоб учрашувида ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.
Мундиалга тайёргарлик айни қизғин паллага келган. 5 кун кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Шанба ва якшанба кунлари мураббийимиз бизга дам беряпти. 26 августда Эрон давлатига учиб кетамиз, у ерда Эрон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Шундан сўнг Португалия, Испания терма жамоаларига қарши назорат баҳсларини ўтказиш режалаштириб қўйилган. Португалия билан аввал тўқнаш келганмиз. Лекин 4 йил олдинги таркиб билан ҳозирги таркибни солиштирадиган бўлсак уларда ҳам катта ўзгаришлар бўлган. Жаҳоннинг энг яхши футзалчиси Рикардиньо ҳам Португалияда (кулади). Ушбу учрашувда уни қандай маҳорат соҳиби эканлигини кўриб оламиз”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жавлон Аноров.
Фикрлар