UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Жасур Жалолиддинов "Андижон" раҳбариятининг розилигисиз "Локомотив" билан келишган Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов "Андижон" раҳбариятининг розилигисиз "Локомотив" билан келишган

Кеча "Локомотив" расмий каналларида Жасур Жалолиддинов билан келишувга эришилгани хабар қилинди.

Аммо, кўп ўтмай "Андижон" жамоаси бу ҳақдаги хабарга раддия берди.

"Андижон" спорт директори: "Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га ўтгани йўқ"

Гап шундаки, Жасур Жалолиддинов қийин вазиятда ўзига имконият берган клуб раҳбарига билдирмасдан "Локомотив" билан музокарага келишган. Ўз навбатида "Локомотив" водийликларнинг рухсатисиз бу ўтиш ҳақида хабар берган. Бу эса иккинчи жамоа учун ҳурматсизлик.

Жалолиддинов эса 2018 йилда ўзини шу даражага етишида катта хизмат қилган агенти билан шартномани бекор қилиб Юрий Белоус билан "қўл" қўйган ва "Локомотив" (Москва) қармоғи учун хўрак вазифасини бажариб берганди. Кейинчалик, у Белоусдан алоҳида ишлашга ёрдам берган янги ҳамкорларни чув туширди. Айнан янги ҳамкорлар уни "Андижон" жамоасига ўтишида муносиб ҳисса қўшдилар ва у 1-даврани тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда якунлади. Бу борада "Андижон" клубининг раҳбари Журъат Қувватов унга катта ёрдам берган эди.


Қизиғи шундаки, "Бешиктош" турганида "Локомотив"ни танлаган футболчи, якунда у ердан қайтиб келди. Энди эса унинг иши билан шуғулланаётган ҳамкорлар "Порту Б" ва "Сассуоло" билан музокара олиб бораётган бир вазиятда бошқа бир "Локомотив"ни танлади. "Локомотив" ижтимоий тармоғидаги хабардан кейин, "Сассуоло" жамоаси Жалолиддинов масаласига ўзи учун нуқта қўйди.

ВИДЕО  Микаэль Секейра: "Жасур Жалолидинов билан келишувга эришилди? Бундан бехабарман"

Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика