UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Жасур Абдураимов Яхшибоевнинг охирги ўйинларига муносабати, карантиндан сўнг тикланиш, тиғиз тақвим ҳусусида Янгиликлар

Жасур Абдураимов Яхшибоевнинг охирги ўйинларига муносабати, карантиндан сўнг тикланиш, тиғиз тақвим ҳусусида

“Пахтакор” жамоасида Шота Арвеладзега яқиндан кўмаклашиб келаётган мутахассис Жасур Абдураимов шогирди Жасур Яхшибоев ва жамоадаги футболчиларнинг тикланиши учун қанча керак бўлиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Жасур Яхшибоев иқтидорли ва потециали юқори футболчи. Беларусь чемпионатидаги дебютини ажойиб бошлади ва мавсум стартида ўз даражасини кўрсата олди. Шунчаки, у ҳозирда жисмоний ҳолатини янада яхшилаш устида кўпроқ ишлаши керак. Барқарорликни таъминлаши лозим. Устун жиҳатини ҳамма билса керак. Олдидаги рақибларини бирин кетин алдаб ўти кетади. Кучли зарбаси ҳам бор. Ўйинни ўз қўлига олишни билади. Керакли паллада таваккалга ҳам қўл уради. Худди Жалолиддин Машарипов сингари. Кўп нарса мураббийга ҳам боғлиқ. Бундай футболчиларга эркин ўйнаш имкониятини берса кўп нарсага қодирлигини исботлайди. Ҳали ўзини кўрсатишига ишончим комил.

Беларусь чемпионатини кузата туриб индивидуал футболчилар йўқлигини кўраяпман. “Энергетик-БГУ” жамоаси бош мураббийи Жасурни ҳужумчи сифатида ўйнатмоқда. Аслида у 16 ёшгача марказий ҳужумда ҳаракат қилган. Охирги учрашувда биринчи бўлимдан сўнг алмаштирилди. Нега? Бундай дриблинги кучли футболчилар айрим вазиятларда тўпни кўп йўқотади. Тўрт, беш марта бу такрорланиши мумкин. Лекин, барибир гол уришни уддасидан чиқади. Жаҳон футболида ҳам кўрсангиз индивидуал томондан кучли футболчилар натижа келтиради. Боиси, юқорида айтганимдек улар ўйинни ўз қўлига олишдан чўчишмайди.

Карантиндан сўнг камида икки ҳафта тикланиш жараёнига кетиши аниқ. Менинг фикрим шундай. Суперлига бошлангунига қадар озгина бўлсада тайёргарлик кўриб олиш зарур.

Жамоамизга осон бўлмаслиги аниқ. Август ойларига келиб ОЧЛ баҳслари бошланиши мумкин. Тахминан тўрт ёки бешта учрашувдан сўнг яна бари изига тушиб кетади. Бошида озгина чидасак, бир темпга тушиб оламиз. Ўйинни тушуниб йўлга қўйиб олиш биринчи даражадаги масала ҳисобланади”,- деди Абдураимов.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика