
ЎФФ (Ўзбекистон футбол федерацияси)нинг ижтимоий тармоқлардаги суратларида терма жамоамизнинг баъзи тактик ишланмалар кўриниб қолган.

Бу суратда ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов ортидаги стандартлар схемаси аниқ кўриниб турибди. Унга кўра, Аҳмедов жамоа сардори, Игорь Сергеев - пенальтиларни амалга оширувчи, Отбек Шукуров, Егор Кримец ва Марат Бикмаевлар жарима зарбалар тепувчидир.
Бундан ташқари, жамоамиз ҳужум қилаётганда Виталий Денисов ва Даврон Ҳошимовлар ҳимояда қолишлари ҳам кўрсатилган.