Жанлуижи Буффон: «Роналду ва Бензема тушларимга кирмаяпти»
03 июн 2017 08:08
Янгиликлар
Жанлуижи Буффон: «Роналду ва Бензема тушларимга кирмаяпти»
«Ажойиб қўллаб қувватлашни ҳис қилаяпмиз. «Реал» билан ўйинда бор кучимиз билан ўйнашимиз керак.
Ғалаба бизга қувонч бағишлайди. Роналду – барча учун намуна. Мен 39 ёшдаман, руҳий томонлама ўсишим кераклигини биламан. Дани ва Роналду каби футболчилар кўп нарса ютишган. Уларнинг орасида эканлигимдан хурсандман.
Ўз кучимизга ишонамиз, аммо осмонларда учмаяпмиз. «Реал» финалларда ғолиб чиқишга ўрганиб қолган, биз эса кўп бор финалда ютқазганмиз. Тарихни ўзгартириш учун имконият бор.
Роналду ва Бензема тушларимга кирмаяпти. Акс ҳолда «Реал»нинг қолган барча футболчилари ҳам тушимга кирарди. Бир тун етмаган бўларди!
2006 йилги ЖЧ финали ўтганига 11 йил ўтди, Зидан «Реал»ни бошқараётганидан хайрон бўлмадим. Ўз сифатларини йўқотмади, у – ғолиб. Футболчилик вақтида ғолиб эди, мураббий бўлиб ҳам шундай бўлиб қолган. Умид қиламанки эртага ғолиб бўлмайди. Аммо бу унинг обрўсига путур етказмайди», – дейди Буффон.
Фикрлар