Жамшид Саидов: “Йигитларга характер учун миннатдорчилик билдираман”
19 сен 2024 23:22
Янгиликлар
Жамшид Саидов: “Йигитларга характер учун миннатдорчилик билдираман”
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашувнинг дастлабки қисмини яхши бошлай олмадик. Ўз дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиққанимиздан сўнг йигитлар вазиятни тўғрилай олишди. Ўйинимиз жонланди ва шунинг натижасида ҳисобни қисқартиришга эришдик.
Биринчи бўлимдан сўнг йигитларга тегишли кўрсатмаларни бердик. Иккинчи бўлимда ўйинимиздаги фаоллик ошди, шунингдек захирадан қатор янги кучларни майдонга ташладик.
Албатта 2 та тўп фарқи билан ортда бораётиб, якунда дуранг қайд эта олсангиз, бу яхши натижа ҳисобланади. Йигитлар бугун кўрсатмаларни яхши бажаришди ва вазиятни бизнинг фойдамизга тўғрилай олишди. Мағлубиятдан чиқиб кетдик, характер учун футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман”, - дейди навоийликлар устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар