UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Жамшид Саидов: "Олимпик" ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Олимпик" ҳимоясини ёриб ўтиш қийин бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" (0:0) баҳсидан кейин навоийликлар устози Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

"Афсуски, улар бир киши бўлиб қолганида бундан унумли фойдаланиб кета олмадик. Вазиятлар бўлди, аммо гол уролмадик. "Олимпик" кўплаб вазиятлар яратди дейиш қийин. Улар яхши ҳимояланишди ва ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Ўйин охирида бизнинг футболчимиз ҳам майдондан четлатилди. Шундан сўнг ўйин тартибсиз кўриниш олди. Биз охирги ўйинларда кўрсатган ўйинимизни кўрсатолмадик", – деди Саидов.



- "Қизилқум" биринчи бўлим бошида ўйинни ҳимоядан қуришни бошлагандек туюлди, 13-дақиқада "Олимпик" аъзоси қизил карточка олгач ҳам, жамоангиз бир тайм давомида умуман ҳужум қилгани йўқ, фақат битта вазият бўлди...

- Йўқ, биз ҳимояланмадик. Биз рақибни майдоннинг иккинчи қисмида кутиб олдик. Шунчаки "Олимпик" яхши ҳимояланди ва бизда кўп ҳам вазият бўлмади. Биз ҳимоядан ўйнадик деган фикрдан йироқман. "Олимпик" қандай ўйнашини, ўзимиз нималарга қодирлигимизни билардик. Балки рақиб бир киши кам бўлиб қолганида менсимаслик бўлдими ёки ўзимизга ишонч етишмадими, ҳолатни ўрганиб чиқамиз. Йигитларимизга раҳмат айтмоқчиман, улар ижобий натижа учун охиригача ҳаракат қилишди. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаб турган навоийлик мухлисларга миннатдорлик билдираман.



- Марказда ўйнаган икки ярим ҳимоячи – Муродбек Раҳматов ва Ифеаньи Ифеаньида хатолар кўп бўлди. Бунга қандай қарайсиз? Улардан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Кўнглим тўлмади. Уларда хатоликлар кўп кузатилди. Айниқса Муродбек ўйинга киришиб кета олмади. Унда соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бор, шунинг учун уни алмаштирдим. Бир киши хато қилса, бунинг ортидан қолган футболчилар ҳам хато қилишди – бу занжир каби уланиб кетди. 

- "Қизилқум" 26 ўйиндан 23 тасини ўйнаб бўлди, "Олимпик" эса 21 тасини. Турнир якунланишига 3 тур қолганида, "Олимпик" 3 очко олдинда. Нима деб ўйлайсиз, жамоанинг тўғридан-тўғри Суперлигада қолиш имконияти қандай?

- Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика