UZ

Сўнгги янгиликлар

14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  2 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  7 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  2 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  4

Жамшид Саидов: "Бугун "Бунёдкор" легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Бугун "Бунёдкор" легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади"

Суперлига 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” - “Қизилқум” (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, мавсум старти билан футбол аҳлини табриклайман. Биринчи таймда яхши ўйнадик, иккинчи таймдаги ўйинимиз эса бироз ранжитди. Ғалабадан мамнунман. Мухлисларга эса алоҳида раҳмат айтаман.


- “Қизилқум” 10 баллик тизимда ҳатто 15 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Жамоада захира ўриндиғи тор. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳа, бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришмади. Захирадан тушганлар ёш бўлганликлари учун унча ўхшамади.


- “Бунёдкор” ҳақида нима дея оласиз?

- Бунёдкор кучли рақиб. Бугун уларнинг легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади.


- Айрим позицияларда футболчиларни ўз жойида ўйнатмадиниз. Масалан, Азизбек Усмонов ва Шерзод Файзиевни…

- Ҳа, уларни бошқа жойда ўйнатишга қарор қилдим. Умуман олганда, улар бошқа позицияларда ҳам ўйнай олади. Бу табиий ҳол.


- 65-дақиқадан сўнг жамоа чарчаб қолгандек туюлди…

- Ҳа, бу сезилди. Масалан, захирадан тушганлар ўйинни кучсизлантиришди. 


- Лобжанидзе ва Ғиёсов қачон сафга қайтишади?

- Улар ҳозирда жароҳатларини даволаш билан банд. Тез ораада уларни майдонда кўрасиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика