Жамшид Саидов: "Биринчи даврадан қониқдим"

Narzulla Saydullayev
30 июн 2016, 21:10
"Шўртан" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.
"Йигитларга раҳмат айтаман. Охиригача курашиб дурангга эришдик, афсуски кетма-кет учинчи ўйинда вазиятлар яратиб ғалаба қозона олмаяпмиз.

Бугунги натижадан қониқмадим. Биринчи давра якунланди. 5 июль куни Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинни ўтказамиз. Шундан кейин бироз хордиқ чиқариб Тошкентда йиғин ўтказамиз.

Биринчи даврадан умуман олганда қониқиш ҳосил қилдим. Ўтган йил билан таққосласак натижалар яхши. Олдинда иккинчи давра бор, унда янада кўпроқ очко олмоқчимиз", - дейди Жамшид Саидов.

"Шўртан" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›