UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Жамшид Ҳасанов: "Суперлигада тўхталишлар бўлишига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ" Янгиликлар

Жамшид Ҳасанов: "Суперлигада тўхталишлар бўлишига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлига 18-турида ўз майдонида "Қўқон-1912"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Ушбу учрашувдан сўнг мезбон жамоа таркибидаги тажрибали футболчи Жамшид Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди.

"АГМК билан ўйинда биринчи бўлимни яхши ўтказган эдик. Фақат, иккинчи бўлим бошида бир киши кам бўлиб қолганимиз режаларимизни ўзгартириб юборди. "Қўқон-1912" билан ўз майдонимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаганимиз учун очиқ ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Ўз майдонимизда ўйнаганимиз қўшимча куч берди. 

Албатта, Суперлигада бу мавсум тўхталишлар кўп бўлганига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ. Чемпионатимизда йилдан-йилга ўсиш кузатилмоқда. Бу эса футболимиз ривожи учун айни муддаодир. 

Ҳа, "Андижон"да пенальтиларни ўзим амалга оширар эдим. "Қизилқум"да ҳам пенальтини мен тепишим кераклигини ўйиндан олдин айтишди. Лекин, ҳали рақиб дарвозасига 11 метрлик нуқта белигланганича йўқ.

Таркибимизда тажрибали футболчилар кўп. Биз доим мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Мухлислар футболнинг бир қисми ҳисобланади",- дейди Жамшид Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика