UZ

Сўнгги янгиликлар

18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  5 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  5 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   3 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2

Жамолиддин Шарипов: "Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз" Янгиликлар

Жамолиддин Шарипов: "Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси февралда Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз 22 ва 23 январь кунлари Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ҳар икки баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу икки учрашувдан сўнг терма жамоа ҳужумчиси Жамолиддин Шариповдан интервью олдик.

- Январь ойидаги Тошкентда ўтган йиғин ҳақида нима дея оласиз? Мураббийлар нималарга кўпроқ аҳамият беришди?
- Январдаги йиғинда кўпроқ тактика, прессинг қилиш ва прессингдан чиқиш устида ишладик. Шунингдек, стандартлардан қандай фойдаланиш борасида ҳам шуғулландик.

- Осиё чемпионати гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирги пайтда Осиёда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, футзал тезлик билан ривожланиб бормоқда. Гуруҳимиздаги рақибларга келсак, Ливан терма жамоаси бизга ноқулай рақиб ҳисобланади, Қирғизистон эса тайёргарликни чет давлатларда олиб бормоқда. Арабларни эса ҳали яхши билмаймиз, шунинг учун ҳам уларни кучсиз деб айта олмайман.

- Уларни қанчалик ўргандинглар?
- Ҳозир рақибларимизни ўрганиб чиқмоқдамиз. Ливанда индивидуал жиҳаттан кучли ўйинчилар кўп, қўшниларимиз эса жамоавий ўйин кўрсатишади. Биз шуларга қарши тайёргарлик кўраяпмиз.

- Чемпионатни Тошкентда ўтиши сизларга қанчалик ёрдам беради?
- Ўз уйимизда ўйнаганимизда мухлислар жуда катта ёрдам беради. Буни 2010 йилги Осиё чемпионатида ҳам кўрганмиз, бу сафар ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришларини хоҳлаймиз.

- Қозоғистонга қарши иккита ўйин ўтказилди. Бу ўйинлар жамоамизга қанчалик фойдали бўлди деб ўйлайсиз?
- Қозоғистон кучли терма жамоа, уларнинг таркибида маҳаллийлаштирилган бразилияликлар бор. Айни пайтда улар яхши формада, бизга ана шундай кучли жамоалар билан ўйинлар керак. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар орқали хатоларимизни кўриб, уларни тўғрилашга ғаракат қиламиз.

- Жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендезга қандай таъриф бера оласиз? Унинг ўзгача жиҳатлари борми?
- Мендез жуда кучли мутахассис, ҳар бир нарсага аҳамият беради.  Машғулотларда охирги кучимиз қолгунча ишлатишга ҳаракат қилади, ўйин пайтида ким қаерда ўйнаши кераклигини билади.

- Тошкентдаги чемпионатдан олдин мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Мухлислар ҳамма ўйинларимизга келиб бизни қўллаб туришларини истардим. Ўз навбатида биз ҳам мухлислар ишончини оқлашга интиламиз.
Насиб қилса, Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика