UZ

"Жамоага 12 нафар янги футболчи сотиб олинса, мураббий иши ҳам осонлашади". Куман "Барса"да Хавининг фаолияти ҳақида Янгиликлар

"Жамоага 12 нафар янги футболчи сотиб олинса, мураббий иши ҳам осонлашади". Куман "Барса"да Хавининг фаолияти ҳақида

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Роналд Куман жамоанинг бу мавсумдаги ўйинига баҳо берди ва янги футболчиларнинг бундаги ҳиссасига эътибор қаратди.

"Барса" Ла Лигада "Реал Мадрид"ни 8 очкога ортда қолдириб, етакчилик қилмоқда, бундан ташқари Хави қўл остида жамоа Испания Суперкубогини қўлга киритиб улгурди.

"Барселона"нинг ишлари жойида. Мен класикони томоша қилдим – улар шунчаки ажойиб футбол намойиш қилишди. Аммо, ҳа, қўл остингдаги жамоага 10-12 нафар янги футболчи сотиб олинса, барчаси осонлашади. Барчаси жамоа сифатига боғлиқ – менинг давримда таркиб бироз бошқачароқ эди", - деди Куман "Andy van der Meijde" "YouTube" каналига интервьюда.

Роналд Куман 2020 йил августидан 2021 йил октябригача "Барселона"ни бошқарган. Мутахассис қўл остида "кўк-анорранглилар" бирорта соврин юта олмади. Кейин эса Куманнинг ўрнига Хави таклиф этилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика