

Жамоанинг таркибида ўзгаришлар етарлича. Айни пайтда жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этаётган Анвар Жўраев кейинги тақдири ва бошқа жамоалардан таклифлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- "Бухоро" жамоасида айни пайтда янги мураббий ва янги футболчилар иштирок этмоқда. Клубдаги тақдирингиз қандай кечиши мумкин?
- Ҳозирча ўзимизнинг базамизда шуғулланмоқдамиз. Янгидан жамоа шаклланмоқда. Бу йил шартномам якунланади. Ҳозирча жамоада қоламанми ёки йўқми, билмайман.
- Ҳаким Фузайлов билан бу борада гаплашдингизми?
- Мураббий билан гаплашиб олдим. Айни пайтда шу ердаман. Уларга янги таклифлар бўлса ўйлаб кўришимни айтдим.
- Таклиф билан чиқаётган жамоалар Суперлигадан ёки Про лигадан?
- Бироз кутиб якуний қарорга келаман. Ушбу фикримни раҳбариятга ҳам айтдим.
- "Бухоро" нимани ўзгартириш эвазига Суперлигага чиқиши мумкин?
- Жамоада яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Таркиб янада кучайтирилиб бир оилага айлантирилса, мақсадга эришса бўлади.
- Аввалги йилгидан қарздорликлар йўқми?
- Қарздорликлар бор. Яқин кунларда ҳал қилишлигини маълум қилишди.



