Жалолиддин Машарипов: "Ўйинларимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқлигимизни исботлай олдик"
24 сен 2020 12:58
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов: "Ўйинларимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқлигимизни исботлай олдик"
Падидех Хорасан |
Лига чемпионов АФК. Группа B . 6-тур 24/09/2020, 00:00 1
:
0
Тугади
|
Пахтакор Jaloliddin Masharipov - 65' |
Шу тариқа, "шерлар" "B" гуруҳида биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олишди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси Питер Хюистра айтиб ўтган фикрларни олдинроқ ўқигандингиз.
"Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра: "Бу ўзбек футболининг ҳам ютуғи. Ҳақиқий босим энди бошланади"
Кечаги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Жалолиддин Машарипов Хюистрага ҳамроҳлик қилганди. Қуйида вингернинг фикрларини келтириб ўтамиз.
Ж.Машарипов: "Ўз имкониятимнинг 70 фоизи даражасида ўйнадим деб ҳисоблайман. Бу турнирда анча қийинроқ беллашувларни ҳам ўтказганмиз. Аввалги уч учрашувда юта олмаганимиз сабабли бугун ютишимиз керак эди. Вазиятлардан фойдаланишда бу сал халал берди. "Ал Ҳилол" ҳақида умуман ўйламадик. Йигитлар билан гаплашиб, бор кучимизни бериш ҳақида бир-биримизга айтгандик. Бу кейинги ўйинларда руҳий далда бўларди. Гуруҳда яхши ўйин кўрсата олдик. Кўрсатган ўйинларимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқлигимизни исботлай олдик деб ўйлайман. Мусобақада узоқроққача етиб боришни истаймиз".
- Гарчи гол уришни уддалаган бўлсанглар-да, хатто бугун ҳам қатор вазиятлар кўкка совурилди. Жисмонан кучли ва кескин футбол намойиш этадиган "Истиқлол"га қарши беллашувга бу тарафлама тайёргарлик қандай бўлади?
- Ҳар ўйиндан сўнг меҳмонхонага борганимизда жамоадаги йигитлар билан баҳсни таҳлил қилиб чиқамиз. Мураббийларнинг таҳлилидан олдин ўзаро фикр алмашамиз. Қандай ўйнадик, хатолар, яхши жиҳатлар хусусида суҳбатлашамиз. Тўғри, Чемпионлар лигасида ҳужумларни якунлаш бизга муаммолар туғдирди. Масалан, ички чемпионатимизда нисбатан анча кўп вазиятлар яратамиз ва уларни биридан гол урамиз. Чемпионлар Лигасида эса жуда кўп вазиятлар бўлмайди, бунда 2-3 имкониятдан гол уриб кетиш керак. Биз камчиликларимизга барҳам бериш устида ишлаймиз.
- Сиз дриблинги кучли ўйинчисиз ва сизга қарши рақиблар доим кескин ва қўпол ўйнашади. Олдиндаги жисмонан бақувват рақибга қарши бу қанчалик муаммолар туғдиради?
- Жиндам ҳам ҳар бир ўйинда қийналяпман, алдайман десам ҳамиша ёнимда иккита рақиб турибди, осон эмас. Улар ҳам бизни ўйинларимизни кўриб чиққан ва ўрганган. Мураббийлар менга имкон бўлиши билан рақибларни алдашга ҳаракат қилишим ҳақида айтишади, албатта. Буни жуда хоҳлаганимдан баъзида рақибларни алдашга киришиб кетиб қоламан, қаршимдан эса 2-3 нафар ўйинчи чиқиб келади. Бу эса қийинчилик туғдиряпти. Лекин, ҳар бир беллашувдан кейин хонамда ўйинни 90 дақиқа тўлиқ қайта кўриб чиқаман ва қайси жойда нима қилганимда тўғрироқ бўларди деб ўз ўйинимни таҳлил қилиб чиқаман. Навбатдаги беллашувларда янада кўпроқ уриниб, жамоага фойда келтиришга ҳаракат қиламан.
Эслатиб ўтамиз, нимчорак финал доирасидаги "Пахтакор" - "Истиқлол" баҳси 26 сентябрь куни "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.
Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар
Фикрлар