

"Темирйўлчилар" хоразмлик ярим ҳимоячини қандай шарт асосида ўз таркибларига қўшиб олаётганлари номаълум. "Пахтакор" билан яна икки йиллик шартномага эга футболчи ижара асосида "Локомотив" сафини тўлдираётган бўлиши ҳам мумкин. ОЧЛда чемпионликни ўз олдига мақсад қилаётган Мирко Еличич учун бу яхши ҳаридлигини айтсак муболаға бўлмайди.



