Жалолиддин Машарипов: "Локомотив" билан ОЧЛда ғолиб чиқмоқчиман"

Narzulla Saydullayev
3 фев 2017, 15:39
"Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Туркияда жамоа ихтиёрига бориб қўшилди.

"Клубдаги барча йигитлар билан олдиндан танишман. Биринчи кун енгил машғулотлар ўтказдим. Умид қиламанки, "Локомотив"га тезда киришиб кетаман деб ўйлайман. Жамоага фойда келтирсам хурсанд бўламан.

"Локомотив" клуби бу мавсум Осиё чемпионлар лигасида ўйнайди. Халқаро мусобақада ўйнаб тажрибам янада ошишига умид қиламан. Бу ҳам ўзимга, ҳам миллий терма жамоага фойдали бўлади.

"Локомотив" сафида ОЧЛда ғолиб бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўяман. Бундан ташқари ўзимни Европага реклама қилишга уринаман. Орзуим келажакда Европа клубларида ўйнаш", - дейди Машарипов "Локомотив" клуби матбуот хизмати билан суҳбатда. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia