Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик"
23 янв 2024 23:40
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов: "Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик"
- Қийин баҳс бўлишини билган эдик. Австралия терма жамоаси дарвозасига ҳали гол ҳам урмаган эдик. Гуруҳ босқичида мағлубиятга учрамасликни режа қилгандик. Бунданда яхшироқ ўйнай оламиз аслида.
- Ҳужум чизиғимиз иккинчи таймда тўлиқ ўзгарди. Ўзгаришлар кўпроқ ҳужум қилишимизга имконият яратиб бердими?
- Биринчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасида рақиб бизга босим уюштирди. Иккинчи бўлимда эса биз рақибдан устунроқ бўлдик.
- Сариқ карточкалар сони кўпайиб кетмадими?
- Бугунги учрашувда кераксиз сариқ карточкалар ишлаб олдик. Отабек ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди, ушбу ҳолатни қайта такрорламаслигимиз керак.
- F гуруҳидаги иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан нимчорак финалда тўқнаш келамиз. Катта эҳтимол билан рақибимиз Таиланд ёки Ўмон бўлади. Қайси рақиб бизга қулайроқ?
- Улар биздан қўрқишсин. Биз Ўзбекистонмиз. Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо биз Ўзбекистонмиз ва улар биздан қўрқиши керак.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар