Жака январда қайси клубга ижарага ўтиши мумкин?
14 ноя 2019 20:30
Янгиликлар
Жака январда қайси клубга ижарага ўтиши мумкин?
"Ньюкасл" "Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жакани ижарага олишни истамоқда, дея хабар бермоқда "The Telegraph" нашри.
Клуб бош мураббийи Стив Брюс 27 ёшли швейцариялик билан бўлаётган вазиятларни кузатиб бормоқда ва Жакани "Ньюкасл"га ўтишига умид билдирган. Марказий ярим ҳимоячининг трансфери — Брюс учун қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсад бўлиб турибди.
Шунингдек, "Ньюкасл" жамоасида Швецария термасидаги шериги Фабиан Шер ҳам ўйнайди, у шаҳар ва клуб ҳақида Жакага ижобий тасаввурлар беришга улгурди.
Аввалроқ, Жакага "Милан" клуби ҳам қизиқаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар