

Жака “Арсенал"ни 2021 йил январида тарк этишни режалаштирмоқда. Манбага кўра, у Бундеслигага қайтишни ўйламоқда.
Швейцариялик жорий мавсум АПЛда 8 ўйинда қатнашиб, бирорта ҳам самарали натижа кўрсатолмади.
28 ёшли хавбек 2016 йилдан буён лондонликлар шарафини ҳимоя этмоқда. Аввалроқ эса у "Боруссия М"да ўйнаганди.



