UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  3 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  17 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  9 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  8 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  19 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

Жаҳонгир Абдурашидов: "Агарда "Зомин"да қолсам ўзгаришлар бўлади" Янгиликлар

Жаҳонгир Абдурашидов: "Агарда "Зомин"да қолсам ўзгаришлар бўлади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Турон" - "Зомин"(3:2) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун икки жамоанинг ҳам кучлари тенг эди. Биринчи бўлимда шошдик. Агар шошмасдан ҳаракат қилганимизда натижа ҳам бошқача бўлиши мумкин эди. Шунингдек омад ҳам биздан юз ўгирди. Ҳужумичимиз тўпни тўғри қабул қилиб олиб бўш дарвозага гол урганида "Турон"га осон бўлмас эди",- дейди Жаҳонгир Абдурашидов.

Марадона Сафаровнинг захирада қолдирилишига сабаб нима?


Унинг захирада қолишига сабаб, мен келганимдан бери у доимий равишда асосий таркибда ўйнаб келмоқда. Ҳали бирорта гол ургани йўқ. Шу боис уни алмаштириб кўрдик.

- Жамоангиз мазмунли ўйин кўрсатди. "Зомин" жамоасининг ўйини пешқадам жамоалардан қолишаётгани йўқ. Мағлубиятни қандай изоҳлаб бера оласиз?


- Ўзимни фикрим, бизга омад етишмаяпти. "Истиқлол" билан ўйинда ҳам вазиятлар яратдик, лекин уролмадик. Натижада сўнгги дақиқада улар бизга гол уриб кетишди. "Динамо" билан учрашувда иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юбордик. Рақиб ҳимояга ётганидан кейин ҳисобни қисқартира олдик. Қолгани ўхшамади. Вазиятлар бўляпти, тўп дарвозага кирмаяпти.

- Жамоангиз яхши ўйин кўрсатяпти. Лекин, ниманинг ҳисобига охирги ўринларда кетмоқда...


- Мен келишимдан олдин кўп нарсалар бўлган. Аксарият футболчилар кетиб қолган. Ҳозир ҳам таркибимиздаги 17 нафар футболчидан кўпи ёшлар. Захирада ҳам ёшлар кўп. Лекин, ўйинни кучайтира оладиган даражада эмас. Жамоадан кетган футболчиларнинг ўрнига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга улгура олмадик. Шунинг ҳисобига деб ўйлайман.

- Кейинги турни "Нефтчи"га қарши ўтказасизлар. Икки жамоага ҳам очко зарур. Бўлажак ўйинлар ҳақида фикр билдирсангиз...


Келаётган ўйинларга биз юз фоиз тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Бу ерга ҳам уч очко учун келгандик. Омад ҳам муҳим роль ўйнади. "Нефтчи"ни ютмасак "Хоразм" биздан ўтиб кетади. Агарда жамоада қоладиган бўлсам ўзгаришлар бўлади албатта.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика