Иван Бошкович: “Пахтакор”ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман"
12 ноя 2022 22:38
Янгиликлар
Иван Бошкович: “Пахтакор”ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман"
Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Пахтакор” (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Иван Бошкович ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? “Пахтакор”ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман! Биз учрашув учун ишлаб чиққан режаларимизни амалга ошира олмадик. Рақиб дастлабки дақиқаларданоқ бизнинг жарима майдончамизда пайдо бўлишди. Вазиятларни юзага келтиришди ва дарвозамизни ишғол қилишди. Иккита гол ўтказиб юборганимиздан қийин бўлиши аниқ эди ва шундай ҳам бўлди. Тактикани ўзгартирдик, тўпни кўпроқ назорат қилдик. Ҳисобни қисқартириш учун имконият ярата олдик. Таркибда ўзгаришларни амалга оширдик. Умумий хулоса шуки, руҳий томондан кучсизроқ кўриндик. Қолаверса, “концентрация”миз яхши бўлмади, айниқса, биринчи бўлимнинг дастлабки йигирма дақиқасида",-дейди Иван Бошкович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар