

"Мен спорт вазири Винченцо Спадафора билан доимий алоқада бўлиб турибман. Ҳукумат машғулотларни тақиқловчи қарор тайёрламоқда. У камида 27 апрель ёки 1 майга қадар амал қилади.
Чемпионат ғолибларини аниқлашга келсак, бу борада ҳеч нарса менга боғлиқ эмас. Бу федерал кенгашнинг ваколатига киради", — дейди Малаго "Football Italia" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Италияда ҳам коронавирус пандемияси туфайли чемпионат баҳслари тугатилган, барча футболчиларга ўзини ўзи яккалаб қўйиш тавсия қилинмоқда.



