Италияда 28 ўйинлик мағлубиятсиз серия. Рекордга оз қолди
12 июн 2021 08:57
Янгиликлар
Италияда 28 ўйинлик мағлубиятсиз серия. Рекордга оз қолди
Италия терма жамоаси Евро-2020 доирасида Туркияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Роберто Манчини жамоаси бу орқали мағлубиятсиз серияни 28тагача етказди. Бу терма жамоа тарихидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади.
Рекорд 1935-1939 йиллар давомида ўрнатилган. Ўшанда Италия терма жамоаси Витторио Поццо бошчилигида кетма-кет 30 та ўйинда мағлубият нималигини билмаган.
Эслатиб ўтамиз, Манчини 2018 йилнинг май ойидан буён Италия терма жамоасини бошқариб келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар