UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  50 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  29 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  1 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  3 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  9 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  7

Италия футболида можаро: B Серия форматига ўзгартириш киритилди Янгиликлар

Италия футболида можаро: B Серия форматига ўзгартириш киритилди

Дамьяно Томмази ва Габриэле Гравина Италия футбол федерациясини B Сериядаги жамоалар сонини қисқартиргани учун танқид қилди.

Гап шундаки, B Серияда одатда 22 жамоа иштирок этади. Аммо Италия футбол федерацияси жорий йилдан эътиборан жамоалар сонини 19тага қисқартиришни маъқул топган. Бу эса кенг жамоатчилик томонидан кескин танқидларга учрамоқда ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Бу форматда B Серияда эндиликда ҳар турда 1 жамоа дам олишига тўғри келади. Шунингдек, пастки табақадан қўшилиши керак бўлган 3 жамоа ўрнига чемпионат форматини ўзгартириб, лигани 19 жамоа билан давом эттириш қароридан Италиядаги Футболчилар Иттифоқи раиси Дамьяно Томмази норози.

- "Қайта-қайта такрорлайман, чемпионатни 19 жамоа ўтказиш қарорига мутлақо қаршиман. Тўғри, Италия футбол федерацияси қарор чиқаришдан аввал биз билан маслаҳатлашди, фикримизни сўради. Аммо мени фикрим ўзгармайди. Мен бундай форматга қаршиман. Форматни ўзгартириш - Италия футбол федерациясининг бизнинг устимиздан кулишини англатади", - дейди Томмази.

Италия Про Лигаси президенти Габриэле Гравина ҳам формат ўзгаришига мутлақо қаршилик қилганини таъкидлади.

- "B Серияга чиққан жамоаларнинг Италия футбол федерациясига берган қайдномаларини қабул қилмаслик бу кечириб бўлмас хато. Умид қиламанки, Италия футбол федерациясининг бу қарори бўйича назорат органлари керакли чора кўришади", - деди Габриэле Гравина.

Италия B Сериясининг янги мавсумига 11 кун қолганида  қуръа (бугун) ташлаш маросими ўтказилди. Аммо ҳалигача баҳс ва мунозаралар давом этмоқда.

Рейтинг: -13   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика