UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  0 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 23:07ЕЧЛ. "Боруссия Д" – ПСЖ. Асосий таркиблар аниқ!  8 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  9 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6

Италия футболи юксалиши Янгиликлар

Италия футболи юксалиши

Италия А Серияси сўнгги ўн йилликда Европа футболидаги нуфузини йўқотиб қўйганди.

Италияга юксалишига салбий таъсир қилган молиявий инқироз футболни ҳам четлаб ўтмади. Футбол оламида АПЛ ва Примера олдинга чиқиб олди. Лекин сўнгги воқеалар, натижалар шуни кўрсатяптики, Италия клублари яна чўққига қараб ҳаракатланмоқдалар.

Ҳа, сўнгги 10 йил Италия футболи учун оғир кечди. Фақатгина "Ювентус" Б Сериядан қайтгач, узоқни кўзлаб амалга оширилган трансфер сиёсати туфайли ўз даражасини ушлаб тура олди. Қолган жамоалар эса борган сари пасга қараб кетавердилар. Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Интер” Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган охирги жамоа эди.

Вазият аста-секин яхши томонга ўзгара бошлади. “Ювентус” бу борада биринчилардан бўлди. Вақт ўтгани сари бошқа жамоалар ҳам унга қўшилиб борди. Туринликлар ЕЧЛда икки маротаба ғалабага бир қадам етолмадилар. Лекин бу йил вазият умуман бошқача кўринишда тус олди. Сўнгги мавсумларда Испания Примерасининг ҳаттоки, етакчи клублари ҳам футболчиларига Альбион томонидан билдирилган яхшигина таклифларни рад эта олмадилар. АПЛнинг ҳаттоки, ўртамиёна жамоалари ва аутсайдерларининг ҳам даромади бошқа чемпионат грандлариники билан бир хил даражага чиқиб қолди. Бу вақт мобайнида эса Италияда мутахассислар фаолият юритаётган эди.

Аммо мана “Ювентус” ёзда “Реал”дан Криштиану Роналдуни харид қилди. Бу трансфер сумма борасида эмас, мавқе борасида анча муҳим эди. Сабаби узоқ вақтдан буён А Серия клублари орасида дунё миқёсидаги юлдуз футболчилар сотиб олинмаганди. Ҳа, у фаҳрий ўйинчи бўлишига қарамай, жисмоний ҳолатини сақлаб қола олган кучли ўйинчилардан биридир.

Бунга параллел равишда “Интер” таркибига Лука Модрични олиб келиш ниятида юришибди. Ҳа, у ҳам ёш эмас. Аммо у бу йил “Олтин тўп”ни қўлга киритганини эслатиш жоиздир. Ва ниҳоят сўнгги ва энг ёрқин мисол — бу Калиду Кулибали. “Наполи” ўзининг энг яхши ҳимоячиларидан бирини 103 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га сотишдан бош тортди. Бу нафақат “Ювентус”, балки А Сериянинг бошқа клублари ҳам кучли бўлишга интилаётганидан далолат беради. Ўзининг етакчи футболчиларини қўйиб юбормаслик — юксалиш учун қўйилган муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика