UZ

Сўнгги янгиликлар

Италия 11 ўйинда умумий 32:0 ҳисобида ғалаба қозонди Янгиликлар

Италия 11 ўйинда умумий 32:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Теглар :  Италия
Италия терма жамоаси Евро-2020 3-турида Уэльсни мағлуб этди (1:0).

Роберто Манчини шогирдлари ғалабали сериясини 11 ўйинга етказди. Ушбу серия 2020 йил 11 ноябрдан бошлаб давом этмоқда.

Бунгача Италия Эстония (4:0), Польша (2:0), Босния ва Герцеговина (2:0), Шимолий Ирландия (2:0), Болгария (2:0), Литва (2:0), Сан Марино (7:0), Чехия (4:0), Туркия (3:0) ва Швейцарияни таслим этганди (3:0).

11 ўйинда умумий ҳисоб — 32:0.

Италияликлар навбатдаги учрашувини Евро-2020 плей-офф босқичида Австрия ёки Украинага қарши ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика