UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  0 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  3 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  9 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари Янгиликлар

"Истиқлол"нинг АГМКни мағлуб этгани тасодиф ёки ҳайратланарли ҳолат эмас. Чунки...". Учрашувни стадиондан кузатган Усмон Тошевнинг фикрлари

ОЧЛ гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашувини Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев стадиондан бевосита кузатиб борди.

Душанбеликлар сафида Тожикистон терма жамоасининг ўзагини ташкил қилувчи футболчиларнинг сони кўплигини инобатга олганда мазкур ҳолатини табиий қабул қилишимиз мумкин. Хўш, Усмон Тошевнинг ўйин борасидаги фикрлари қандай? Бу борада мутахассисга юзландик. 

Зеро орамизда "Истиқлол"нинг ғалабасини тасодифга боғлаётганлар ҳам бор. Бу ҳақида мураббий шундай деди.

"Менинг фикримча, бу тасодиф эмас. "Истиқлол" жамоасини яхши биламан. Боиси терма жамоанинг 9-10 нафар аъзоси шу клуб футболчилари ҳисобланади. Ижрочиларининг имкониятларидан хабарим бор. Яхши биласиз, бугунги кунга келиб барча мамлакатларда футбол ўсмоқда. Шу қатори Тожикистонда ҳам. Фақат тактик ва техник жиҳатдан кўпроқ ишланса ижобий натижага эришиш мумкин. Тожикистонда иқтидорли футболчилар кўп. Паст баҳо бериш нотўғри бўлади, деб ўйлайман. Юқорида таъкидлаганимдек футболни қандай ўйнаш кераклигини барча билиб олган. Осон мағлуб бўладиган жамоа қолмаган. Эътибор беринг барча бир-бири билан охиригача курашяпти. Бизда футбол яхши, уларда ёмон деган билан иш битмайди. Ишлаш ва меҳнат қилиш керак, холос. Кўпроқ изланиш, таҳлил қилиш ва китоб ўқиш лозим. Футболда бир жамоа ғалаба қозонади, иккинчиси мағлуб бўлади. Кеча икки жамоа ҳам эҳтиёткорликка урғу қаратди. Натижа учун тўп тепди. 15 кунда 6та ўйин ўтказиш осон бўлмайди. Ҳамма жамоа кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилади. Тожикистонда фаолият олиб боряпман, Ўзбекистонда туғилиб ўсганман. Шунинг учун икки жамоага ҳам омад тилаб қоламан".

АГМК жамоасининг рақиби биринчи бўлим охирида ҳисобни очганидан сўнг, иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнаган ҳолда қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Қайсидир маънода Виталий Левченко тўғри тактика танлай олди. Усмон Тошев шу ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Бу унинг фикри ва танлаган услуби. Левченко қандай кўрсатма берганини билмайман. Четдан кузатган инсон сифатида айтишим мумкинки, "Истиқлол" жамоавий яхши ҳимояланди. Ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. Қарши ҳужумлардан самара чиқаришга интилди. 

Ўтган йили ОЧЛ ўтиш ўйинида "Локомотив"ни Тошкентда мағлуб этган душанбеликлар бу мавсум АГМКдан устун келди. Бу нима билан боғлиқ?

"Мазкур ҳолатни ҳеч қандай боғлиқлик ва ҳайратланарли жойи йўқ. "Истиқлол" "Локомотив"ни мағлуб этган учрашувни ҳам стадиондан кузатгандим. Унда бошқача ўйнашганди. Кечаги баҳс билан солиштирганда ўйин суратида фарқ бор. Битта баҳс бўлгани учун масъулият юқори бўлган. Айтганимдек Тожикистонда футбол ўсмоқда",- дея сўзларини якунлади Усмон Тошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика